ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ... Ҳаёт давомида ҳар ён чопамиз, Ҳақиқатни излаб, қандай топамиз, Бирингиз укамсиз, балки опа-сиз, Ўзингизни асранг,азиз дўстларим! Сайр-у саёҳат ҳам вақтида керак, "Аллоҳим" деб албат урсин-да юрак, Сизларга самимий айтурман тилак, Ўзингизни асранг,азиз дўстларим! Шанба, Якшанбада тоғларга чиқинг, Телеграммдан яхши мавзулар ўқинг, Ўйланмай, арзирли бир нарса тўқинг, Ўзингизни асранг,азиз дўстларим! "Давлениехон" деган касаллик бор, Сўрамасдан келиб этади абгор, Мендан "хабар олди" кўп марта такрор, Ўзингизни асранг,азиз дўстларим! Юрак сиқилганда ашула айтдим, Кўк чой ичиб туриб шеърларим битдим, Ташвишли жойлардан ортимга қайтдим, Ўзингизни ас
    0 комментариев
    34 класса
    * * * Ёниб, ўчаётган чироқ бўлманг дўст. Гоҳ сокин, гоҳида титроқ бўлманг дўст. Сизга назаримиз йўллабди Оллоҳ, Майли ҳас  бўлингу, тупроқ бўлманг,дўст! Умр йўл. Биз ўтиб кетгучи карвон, Карвонлар интилган сароб бўлманг, дўст. Агар баландласам бўлингу нарвон, Ғайирлик дардида ҳароб бўлманг, дўст! Қўлланг қийинликлар қонимни ичса, Жим туриб, жонимга жабр бўлманг дўст. Омадим кетганда одамлар кечса, Сўнги илинжларга қабр бўлманг, дўст! Савдолар бўлингу вафо сотилса, Иймоним сотилса даллол бўлманг дўст. Дарахтман, мевамга тошлар отилса, Сиз тош ташиб турган ҳаммол бўлманг дўст! Чин дунё бул эмас, чин дунё удир, Жами ёлғонларга шерик бўлманг дўст. Ағёрнинг биз томон юрмоғи недир, Сиз унга к
    0 комментариев
    58 классов
    ЯХШИЛАР СУҲБАТИ... Ота~онам йўқ деб ўксиманг сингил, Озор топмасин сира ноёб кўнгил, Ўзимча айтурман: камтарга эгил, Яхшилар суҳбати мароқли бўлур! Ранжиб ҳам қоламан феъли ёмондан, Айблар қидиргувчи тинчлик замондан, Тушиб қолмагандир ҳеч ким осмондан, Яхшилар суҳбати мароқли бўлур! Ҳаёт давомида синовлар бисёр, Баъзилар оёқдан чалишга тайёр, Ижодга ҳеч қачон эмасман айёр, Яхшилар суҳбати мароқли бўлур! Аёл севимлидир, эрур ҳамхона, Рўзғор ташвишини сақлар пинҳона, Улар борлиги-чун айтинг шукрона, Яхшилар суҳбати мароқли бўлур! Қайнона бўлишни кимлар хоҳламас, Бизларни ҳамиша қилсинлар ҳавас, Сўзимни эшитинг майли бир нафас, Яхшилар суҳбати мароқли бўлур! Ўтганлар му
    0 комментариев
    36 классов
    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.             Б Е Ҳ У Д А  У М Р                     Ривоят  Донолар айтишар нақл, ҳикоят, Ақлингни пешлайди тингла ривоят. Бир инсон умрида роҳат кўрмади, Беташвиш биргина соат кўрмади. Дунёнинг ранжидан ёниб яшарди, Кундан – кун ёши довон ошарди. Бир кам дунё унинг босган пойида, Роҳати йўқ эди ичган чойида. Аввали етимлик, тегирмон тоши, Кўз ёшга йўғрилган шўрликнинг оши. Кимларнинг молини боқди далада, Таёғин судрарди саҳар паллада. Ҳаёт давом этар эди беаёв, Уйланиб бировга бўлди ичкуёв. Бунда-ку кун кўрмай, ўтди йиллари, Мудом боғлиқ бўлди, бурро тиллари. Ошналар шўрликни қоқиб, иларди, Хотини хохлаган ишин қиларди. Қайтармоққа йўқдир асл
    0 комментариев
    111 классов
    Аллоҳнинг суйган бандасимиз, чунки гуноҳларимизга қарамай, яна тонгда уйғотди ва тавбага имкон берди.
    4 комментария
    125 классов
    Қуёш бўлиб беринг совуқ қишлари, Қўндиринг, қўнмаса омад қушлари, Афсус, битиб бўлгач ҳамма ишлари, Энди оддийгина керагимиз йўқ. Бир бор ҳолингиздан олмаслар хабар, Димоғлар етади осмонлар қадар, Фойдамиз тегмаса лоақал бир сафар, Энди оддийгина керагимиз йўқ. Уйингиз пойига олганлар ётиб, Кеча пул топганлар исмингиз сотиб Қайрилиб қарамас энсаси қотиб, Энди оддийгина керагимиз йўқ. Хатто соянгизга тўшарди тўшак, Эснаб қўйсангиз ҳам чаларди қарсак, Бугун улар етган маррага келсак, Энди оддийгина керагимиз йўқ. Сизни нарвон қилиб кўтарилган тик, Энди егани ош, ичгани илик, Иш битиб, эшаги лойдан ўтгандек, Энди оддийгина керагимиз йўқ. Эски чориғидан осон кечиб воз, Керили
    0 комментариев
    61 класс
    СИЗ АХИР АЁЛСИЗ... Аллоҳим Яратган қилиб бетимсол, Бунга келтиришим мумкин кўп мисол, Ҳеч кимнинг сўзлари келмасин малол, Сиз ахир аёлсиз, бардошли бўлинг! Зиммангизда бордир эрнинг хизмати, Жойига қўйилса ҳурмат-иззати, Шунда сезилади яшаш лаззати, Сиз ахир аёлсиз, бардошли бўлинг! Кўникасиз лек ҳаёт сабоғига, Ўралашиб қозон, идиш-тавоғига, Чидайсиз қайнонанинг қош-қовоғига, Сиз ахир аёлсиз, бардошли бўлинг! Фарзанд, набиралар мамнун этади, Ғам-у армонлар ҳам тарқаб кетади, Вақтики, оромбаҳш жаннат кутади, Сиз ахир аёлсиз, бардошли бўлинг! Раҳимберди Ризоий.
    2 комментария
    97 классов
    Қисмат совуқлари музлар иликни, Бу тушни аввал ҳам бир бор кўргандим. Сокинлик, Сиполик, Сабрлиликни, Бетаскин саволлар, Сиздан ўргандим. Сўлар чоғида ҳам бўй таратмоқни, Умиддан ғишт қуйиб, уй яратмоқни, Хижронга кўзларни тик қаратмоқни, Соғинчли ҳаёллар, Сиздан ўргандим! Қадрни аввало ўздан излашни, Ҳатто ўз кўнглимга ёлғон сўзлашни, Э, воҳ, меҳрдан ҳам фойда кўзлашни, Беъюрак ёмонлар, Сиздан ўргандим! Ишқимни сир тутиб, қадр топмоқни, Севмасга кўнгилни қулфлаб, ёпмоқни, Сўнгра ҳаёлларда тонгдай отмоқни, Саноқсиз армонлар, сиздан ўргандим! Малика Салимова.
    0 комментариев
    130 классов
    АЁЛ Малаксан , моҳсан- кўкда ҳилолсан, Не-не ошиқларга сирли саволсан, Кимнингдир кўнглида гўзал хаёлсан, Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз! Холинг тавсифига дунё эгар бош , Жамолинг олдида юлдуз бермас дош, Шоҳни ҳам йиғлатган сулув қаламқош, Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз! Сен борсан, сен билан дунё ҳам латиф, Қадаминг етган жой муборак , шариф, Дилбарсан беназир, бир кўркам тарих, Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз! Анбар бўйларингдир кўклам ифори, Оҳ , кўҳна заминнинг эрка баҳори! Вафодор кўнгиллар вафоли ёри, Аёл! Таърифингга қалам ҳам ожиз! Васлинг қурбонидир не Қайс-у Фарҳод, Меҳрингнинг кафтида улғаяр ҳаёт, Ей, Тангримдан сўнгги яратгувчи зот! Аёл! Таърифингга олам ҳам ожи
    0 комментариев
    38 классов
    Дарахт бўлар бир кун ниҳоллар, Қартаяди чинору, толлар. Куйманг сира, эй қадди доллар, Болаликка қўл силтаб, эсиз... Кечагина бола эдик биз. Капалакни ортидан қолмай, Қувлар эдик хеч тиним олмай. Қолдик охир, унга этолмай, Югурганча холлослаб, эсиз... Кечагина бола эдик биз. Ғам-ғуссадан шодлиги кўпроқ, Ялангоёқ, кечдик бўз тупроқ. Бизсиз мана хувуллаб, яйдоқ, Чанг кўчалар қолдида, эсиз... Кечагина бола эдик биз. Атак-чечак сўзлаб ўтдигей, Оҳ, неларни кўзлаб ўтдигей, Болаликдан эрта кетдигей, Ўшал дамлар қайтмайди, эсиз... Кечагина бола эдик биз. Кўк тўшалган, кўкламлар гўзал, Қадди бўйи, кўркамлар гўзал, Ҳаёт гўзал, муҳаббат гўзал, Армонларга кўнди дил, эсиз.
    0 комментариев
    20 классов
573409717135
Добавил видео
00:25
VID_20240904_190512_750.mp4
52 просмотра
  • Класс
573409717135
Добавил видео
01:05
VID_20240904_185815_545.mp4
144 просмотра
  • Класс
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
  • Класс
545550720755

* * *

...
  • Класс
  • Класс
  • Класс
545550720755
Добавила видео
00:15
  • Класс
  • Класс
Показать ещё