Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Дунё экан армонли-отли
Гохи шодлик -гохи ох додли
Сиз бор яшаш канчалар тотли
Мани узида дуст деб билган одамлар⚘🍃 Сизга Ассаломим бор менинг🍀🍀❤️
Бугунги кунимиз гузал булса
Жуда кўп яхши нарсалар ҳақида гапиргим бор⚘🍃🍀🍀💫
Ҳар бирингизга алоҳида тилак билдиргим келди🍃⚘
Аммо ҳаммасини бир қилиб айтаман:🍃⚘🤗дея уйлап хам куй дим💐💐💐💐
Бундан кейинги хаётингиз
Сизларда доимо ҳаммаси яхши бўлсин⚘🍃
Яхши курган инсонларингиз доим ёнингизда булсин..🙏🌹
🍃⚘мехнатларингиз рохатини куринг
Борингизга шукур, яхшилар... Ва яхшиларим🍀🍀🍀😍😍😍
Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиз ҳам БАХТ лидир
Доимо Аллохимга шукр💖😻🤲
Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан
0 комментариев
12 классов
#ПРЕМЬЕРА
🔥Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Сизнинг мехр энди керакмас дея,
Кўрдик бизга эшик ёпганларингиз...
Бир куни қоласиз пушаймон ея,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Дунёда ҳаммадан яхши бўлса ҳам,
Барча одамларнинг нақши бўлса ҳам,
Номингиз куйлаган бахши бўлса ҳам,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Қалбингиз четида исмимиз ҳамон,
Ҳаёллар тортади фақат биз томон,
Ҳали соғинчимиз қийнайди ёмон,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Ҳаммага жар солинг бошқаси бор деб,
Бир ширин сўзимга нечалар зор деб,
Узир адашибмиз биз сизни ёр деб,
Биздек бўлолмайди топганларингиз...
Гул ўрнин ҳас билан тўлдириб бўлмас,
Биз ёққан оловни сўндириб бўлмас,
Кўнглингиз ўзгага кўндириб бўлма
0 комментариев
49 классов
Сабр қил нафс!
Минг ҳаромдан бир ҳалол афзал
Ҳар ким учун ўз моҳи гўзал
Шундай қиз бор ҳурлардан афзал
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Ўлим ҳақ деб эслатиб турар
Умринга чин йўлдошинг бўлар
Кўзларингни қувончи бўлар
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Ширин сўзга алданиб қолма
Кўз зиноси қурбони бўлма
Номаҳрамга боғланиб қолма
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Ҳар ким учун аталгани бор
Ўзни бехуд бунча қилма зор
Бутун умр тағин бўлма хор
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Бахт аслида қалам қошдами
Ғунча лабу шаҳло кўздами
Ё Мўмина содда қиздами
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Кечалари ҳаёлга толма
Таҳажжудда дуодан қолма
Чин севганинг Аллоҳ унутма
Сабр қил нафс хотима гўзал!
Роббинг сени қанчалар г
0 комментариев
51 класс
Ёзиб туринг...
Кўзларим зор кўзларингизга,
Дилим муштоқ сўзларингизга,
Вақт ажратиб ўзларингизга,
Ёзиб туринг, йўқ бўлиб кетманг!
Эдингиз-ку бирам меҳрибон,
Соғинтириб қийнайсиз обдон,
Қаердасиз? Эй сиз қадрдон,
Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг!
Ўтин қалаб олиб печкага,
Йўғли ёвғон солиб декчага,
Группага, ёхуд личкага,
Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг!
Келмасидан эрта оҳират,
Саломлашиб олайлик қат-қат,
Узилмасин, метин оқибат,
Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг!
Кўнглимизни гулларга ўраб,
Қошимиздан қорларни кураб,
Аллоҳ учун ҳолимиз сўраб,
Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг!
( Мумтозбегим)
Асли бу дунёни чанги эмассан,
Бу дунё саҳнида, янги эмассан,
Сендан зўрларини кўрган бу башар,
Манманлик отига минма биродар.
Беписанд сўзлама қуёш ойинг йўқ,
Бир бурда нон бериб, қўйган жойинг йўқ,
Сен ҳам бир бандасан, банда баробар,
Манманлик отига минма биродар.
Шоҳ ҳам гадо бўлар кези келганда,
Расул ҳам айтарди ўзи келганда,
Икки дунё аро кезиб саросар,
Манманлик отига минма биродар.
Ўткинчи дунёга қўймагил ҳавас,
Кеккайишдан ўзинг тийгил бўлди бас,
Камтарин бўл токи қиёмат қадар,
Манманлик отига минма биродар.
Ҳаволаниб кетма Аллоҳдеб яша,
Кибрдеб жаннатдан қувилган ўша,
Шайтону лайинга бўлиб баробар,
Манманлик отига минма биродар.
Малика Мардонзода шеъри.
0 комментариев
152 класса
ЯРАШМАС
Нокасга мол-дунё, давлат ярашмас,
Мутега ҳайбатли савлат ярашмас.
Aйбини ўзига айтмоқ чиройли,
Одам боласига ғийбат ярашмас.
Ҳар кимга бир азиз фазилат мосдур –
Гапирмоқдан кўра тингламоқ хосдур...
Кўп гап фақат буюк Китобда ростдур,
Чўпонга иш пайти суҳбат ярашмас.
Ҳар ерда ур-йиқит, саф-саф, тўп кўрдик,
Aрмон бисёр экан, барин хўп кўрдик.
Бешик бозорида одам кўп кўрдик,
Лекин тобут учун навбат ярашмас.
Ҳар кимнинг тенги бор, ҳар кимнинг тенги,
Тор бўлса ярашмас кўйлакнинг енги:
Эскига эски дўст, янгига янги,
Турна қаторига калхат ярашмас.
Кўчада юрганда, уйга кирганда,
Онага таъзимда бўлсин ҳар банда:
Ўғил қаршисида Она турганда,
Ўзгалар пойида хизмат ярашмас.
Дунё шундай мак
0 комментариев
74 класса
Ташвиш тушса бошинга,
Кулиб қарар ҳар нодон.
Ўтиб қайтсанг олдидан,
Ғийбатинг қилар обдон.
Фариаҳтадек юз кўзи,
Тили бийрон ҳар жонон.
Бехуш келсанг кўчадан,
Ғийбатинг қилар обдон.
Тухмат тошин ёғдирар,
Бошинг узра ҳар қачон.
Кекса қўшинг билиб қуй,
Ғийбатинг қилаp обдон.
Ўғил қизинг бор демас,
Катта-кичик ҳар шайтон.
Сал қоқилсанг йўлда сен,
Ғийбатинг қилар обдон.
Қўлинг силтаб қуясан,
Бўлмай дея кўп достон.
Дўстларинг хўп сени,
Ғийбатинг қилар обдон.
Шукур қилиб яшайвер,
Сен ҳам асли бир меҳмон.
Бу кўчада қон-қондош,
Ғийбатинг қилар обдон.
10 08 2023
Боймирзаев Эшмамат
@sherlar_shoirla
0 комментариев
31 класс
БЕВА
Бу аёлнинг нолалари гунг,
Егани ош, ютгани бардош.
Тунлар бедор, кундузлари тун,
Ёстуқларин ичи тўла тош.
Бу аёлнинг кўзлари уммон,
Сочларида минг оқ толаси.
Суғоради гулларин армон.
Ташиб кўздан оққан жоласин!
Аравасин судрайди шошиб,
Юрса текис йўлда қоқилган,
Шу аёлнинг номини қўшиб,
Эртак, афсоналар тўқилган.
Бу аёлнинг шукрлари мўл,
Гуллардан ҳам сўлим ҳаёли.
Тўкилади, узатманглар қўл,
Тутса, ёмон тутар уволи.
Ёлғиз дея, посбони йўқ деб,
Исмин қўшиб режалар тузманг.
У Аллоҳнинг ҳимоясида,
Кўнгли Аллоҳ уйидир, бузманг!
Кўтарсангиз, кўнглин кўтаринг,
Беролсангиз, беринг пок меҳр!
Ахир унинг кўз ёши шудринг,
Ахир унинг туриши сабр!
Қўйинг уни, ҳолига қўйинг,
Тирик яшаб юрса бў