Дарёсиз бир ўзим суза олмайман,
Оилангиз бор ахир буза олмайман.
Кўнглимни хам тушининг уза олмайман.
Мени мафтун килгансиз бировни ёри
Айтолмайман ўзгага бу дилим зори.
Чорасиздир севгим билиб яшайман,
Ноилож юрагим тилиб яшайман.
Девона қалбимга кулиб яшайман,
Мени мажнун қилгансиз бировни ёри.
Юзингизга термулиб туймайди кўзим,
Сабру бардош тилайман ўзимга-ўзим.
Совуқ ёстиқ тунлари силайди юзим,
Менга хаёл бўлгансиз бировни ёри.
Келишингиз кутаман кунлар ботгунча.
Келсангиз хам қолмайсиз тонглар отгунча,
Кўнглим хушлаб кетасиз мени шунча.
Менга дармон бўлгансиз бировни ёри.
Сизни севсам юракдан ахир мен нетай,
Ёдимдасиз доимо қандоқ унитай.
Бошим олиб бу ердан қайга кетай,
Менга армон бўлгансиз бировни ёри
Шеърга битдим охири бу дилим зори.
(автор ноъмалум)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 60
Сизни еор десам
Сихмасман дунеоларга сиздан аерилсам,
Офарин боризга шукур жониз сох булсин
Majnuniga etgan biron Layli yo'q
Oshiqlarning oyoq osti doim cho'g'
Be dardlarga parvonadir bu dunyo...
Balki yomondur oshiqning oti.
Ta'sir qildiku telbaning dodi,
Aytinglar ey yaxshilar o'shal dildorga,
Oshiqligim ko'zi humorga..