Предыдущая публикация
Илмга бизларнинг ақлимиз етмас,
Китобга хеч қачон вақтимиз етмас.
Бизлар жайдаримиз, бизлар тупори,
Бизлар шўх мардикор, бизлар безори.
Кулушиб ўзимиз хурсант қиламиз,
Ташвишдан қочамиз, ғамдан қочамиз.
Хазиллар дилинггиз оғритса узур,
Бизларшу ўзимиз алдаб юрамиз.
Биз айтсак дардимиз тоғлар кўтармас,
Энг буюк тоғлар-у, қирлар кўтармас.
Осмонлар кўтармас, ерлар кўтармас,
Ғамларни елкага ғамлаб юрибмиз.
Чанг этик, йиртиқ шим, кулинг майлига,
Қўл билан кўрсатиб кулинг майлига.
Агарда кирсанггиз диллар тўрига,
Йиғлашга ёшинггиз топмай қоласиз.
Боламдеб, чақамдеб, юрубмиз ахир,
Гохида ғам билан бўламиз ахил.
Борини айтишга етмайди сабр,
Камбағал дардини, камбағал билар.
Хушбахтий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев