Предыдущая публикация
Кимга қандай билмайман,
Менга ёмондан- ёмон.
Бор гап, ғийбат қилмайман,
Жуда айниди замон.
Фаҳш амаллар кӯпайди,
Ӯзгариб кетди инсон.
Ӯшал дамлар қайтсайди,
Жуда айниди замон.
Кундан- кун оқибатсиз
Халқ бӯлмоқда оломон.
Дӯстни унутдик, эссиз,
Жуда айниди замон.
Ӯзбеконалик қани?
Йигит олгани жувон.
Шу- қиёмат келгани,
Жуда айниди замон.
Болага зорлар қанча?
Қизни хӯрлама нодон!
Ӯғли йӯқлар ҳам анча,
Жуда айниди замон.
Юрамиз пул дардида,
Тиним билмай ҳеч қачон.
Пул йӯқ инсон мардида,
Жуда айниди замон.
Тӯла- тӯкис бӯлмасанг,
Тополмайсан меҳрибон.
Қутулмайсан ӯлмасанг,
Жуда айниди замон.
Бу шунчаки фикрлар,
Одамларга бир эҳсон.
Қилиб юрманг қаҳрлар,
Жуда айниди замон!.
✍️Мавлонжон Асқаров
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев