Предыдущая публикация
безган билан,
Ҳеч ким дардинг, ололмайди,
сезган билан,
Ҳасратларинг тугармиди
ёзган билан,
Гоҳи қувонч, гоҳида ғам,
дунёси шул,
Йиғлама дил, йиғлама дил,
йиғлама дил.
Оқибатдан, манфаатлар,
устун замон,
Минг бўлакка, бўлма ўзинг,
сақла омон,
Инсон қадри, писта пўсти,
каби арзон,
Ўзга билмас, ўз қадрингни,
сен ўзинг бил,
Қўйгин энди йиғлама дил,
йиғлама дил.
Ёлғонларга уя бўлди,
тармоқлар ҳам,
Ҳақиқатни ёзмай қўйди,
бармоқлар ҳам,
Қорни очнинг ҳоли, қорни
тўққа не ғам,
Парвардигор энди ўзинг
адолат қил,
Қўйгин энди, йиғлама дил,
йиғлама дил.
✍M. Мардонзода шеъри.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев