Гоҳ сокин, гоҳида титроқ бўлманг дўст.
Сизга назаримиз йўллабди Оллоҳ,
Майли ҳас бўлингу, тупроқ бўлманг,дўст!
Умр йўл.
Биз ўтиб кетгучи карвон,
Карвонлар интилган сароб бўлманг, дўст.
Агар баландласам бўлингу нарвон,
Ғайирлик дардида ҳароб бўлманг, дўст!
Қўлланг қийинликлар қонимни ичса,
Жим туриб, жонимга жабр бўлманг дўст.
Омадим кетганда одамлар кечса,
Сўнги илинжларга қабр бўлманг, дўст!
Савдолар бўлингу вафо сотилса,
Иймоним сотилса даллол бўлманг дўст.
Дарахтман, мевамга тошлар отилса,
Сиз тош ташиб турган ҳаммол бўлманг дўст!
Чин дунё бул эмас, чин дунё удир,
Жами ёлғонларга шерик бўлманг дўст.
Ағёрнинг биз томон юрмоғи недир,
Сиз унга кўмагу, кўприк бўлманг дўст!
Ошиқ олчи бўлса олқишлардаман,
Қарсакнинг қизарган кафти бўлманг дўст.
Гоҳ гуллаган баҳор, гоҳ қишлардаман,
Бир юзнинг икки ҳил афти бўлманг, дўст!
Уйимнинг тўрида тузимни ичиб,
Кейин тузлиғимни тепиб кетманг, дўст.
Нафимиз тегмаса, дўстликдан кечиб,
Кирар эшигингиз ёпиб кетманг, дўст!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3