Бемалол бўлиб келдим .
Эрталабдан келдим ....
Доим айтардингиз, "шошиб келиб , шошиб кетасан", деб . "Дийдорингга тўймаяпмиз", дер эдингиз...., Эрта бораман , индин бораман деб сизни кўўўпп куттирдим , вақтида йўқлолмадим .... Илхақ бўлиб, йўл пойлашингизни билсам ҳам ўзимдан ортиб келолмадим.....
Хонангизга кирсам токчада мен яхши кўрган тоғ асали, қурут , музлатгичдаги янги сўйилган гўшт турибди ..... Онамнинг айтишича буларни мен учун сақлабсиз , " Қизинг келганда бераман ",деб кун санабсиз...
- Дада сизнинг қўлингиздан олганимдагина бу нарсалар қадрли ва ёқимли экан .... Энди ҳеч бири татимаяпти ....
Дадажон сизга СИЗ яхши кўрган пирожки ва чебуреки қилиб бермоқчи эдим ... Иссиғида ейишни яхши кўрардингизку...
Улгуролмадим ... Мана икки йилдан ошдики пирожки ва чебурекини еёлмайман....,, кўчаларда йўл четида пиширишаётганини кўриб , томоғимга нимадир тиқилади ...
Ўша хунук хабарни эшитишимдан икки кун олдин қўнғироқ қилдингиз, "бормисан, келяпсанми ???", дедингиз..., мен яна ишларимни баҳона қилиб , бира тўласи шанба куни укамни қизини туғилган кунида бораман , дедим ....
Йўлларимга кўз тикиб бўзлаб кутган ДАДАЖОНИМ💔 Сизни яхши кўраман , жуда ҳам соғиндим, қаттиқ соғиндим 🥹🥲🥲
Эх биз фарзандлар.
Парвою палак вактиди кадрини билмай утамиз,армон килиб сунгра йеглап утамиз😪😪😪😪😪
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4