Фақат Аллоҳ Саттор сифати ила у гуноҳларни сатр қилиб тургани учунгина бошқаларга яхши инсон бўлиб кўринамиз. Бас шундай экан, бошқаларнинг гуноҳини очишга ошиқаётганимизда Аллоҳ бизникини сатр қилганини унутиб қўймайлик. Аллоҳ яширган гуноҳ ҳох ўзимизники хоҳ бировники бўлсин уни ошкор қилишимиз яхши эмас, балки зулмдир. Аллоҳ зулмни ва золимни севмайди, мазлумнинг оҳини жавобсиз қолдирмайди... Гуноҳ қилмаслик қўлимиздан келмайди, чунки фаришта эмас, осий бандалармиз. Аммо гуноҳ содир бўлса ортидан тезроқ тавбага шошилишни уддалай олсак, ана ўша биз учун хойр. Зеро, “Ҳар бир инсон ҳатокордир, ҳатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчисидир”...
©️ Малоҳат Анвар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев