Улар эса, ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчидирлар» (Анбиё сураси, 1-оят).
А Ж А Л...
Қандай ҳолимизда ишғол этар у,
Қандай ҳолимизда олади жонни?
Ибодат чоғида келса майлику,
Келсачи, эсламай қўйсак Ҳудони!?
Гуноҳлар кечилган чоғдами, ёҳу,
Маишат мавж урган боғдами, ёҳу,
Тундами, тонгдами, сарҳушликдами,
Дунёдан тўйганда, тўймагандами,
Ўзидан ўзгани суймагандами,
Қай ҳолда жон олар,
Ўқда, пайконда,
Ёки сўз аталмиш ўткир тиғдами?
Биз берган озорлар йиринглаб, қуртлаб,
Кимнидир кўнглида чириётган пайт,
Бизни деб оққан кўз қуриётган пайт,
Сабрлар ҳалволар улашгандами,
Қарз бериб, сўнг минг бор сўрашгандами?
Қачон?
Ҳой Ажал!
Келар пайтинг айт!
Тупроққа қоришмоқ муддати бешак,
Кексадур, навқирон, гуноҳсиз гўдак!
Қабристон томонга елкани эзиб,
Тобутлар карвони оқади лак-лак!
Кимдир кутгандами жонидан тўйиб,
Кимдир умр сўраб чекканда фиғон,
Сен жоҳил ўламан деганни қўйиб,
"Яшааааай...."-деганлардан оласанми жон?!
Ҳудодан гуноҳин сўраб оларга,
Ибодат қарзларин тўлаб оларга,
Ё томдан қорини кураб оларга,
"Тўхта!"-демоқликка бўларми имкон?
Сенинг ташрифларинг ҳар ишдан осон!
ҚАЧОН...?
Малика Тавфиқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев