Предыдущая публикация
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди,
Бўйнига марварид тош қўйсам дейди.
Ўликлар орзуси дунёга қайтиб,
Бир бора саждага бош қўйсам дейди!
***
Бугунги кун ўтди, вақт бўлди кеч,
Бир кунлик умрингни ҳисобини еч.
Агар солиҳ амал қилмаган бўлсанг,
Демакки, сен бугун яшамабсан ҳеч!
***
Теграмиз ғаниму ёвларга тўла,
Бир жойда турибмиз теварак зиндон.
Фосиққа қул бўлиб юргандан кўра
Холиққа сажда қил, мана шу иймон!
Абдуллоҳ Юсуф.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1