Предыдущая публикация
Шаҳарларни боғлайди йўллар,
Яхшилар-ла бу кўнглим тўлар,
Дуоларга очилар қўллар,
Омон бўлинг,опам ва синглим!
Иззатли, ҳурматли ўзингиз,
Мулойим айтилур сўзингиз,
Табассум-ла порлар кўзингиз,
Омон бўлинг,опам ва синглим!
Ҳамшира,чеварсиз, чаққон,
Қайнонасига ҳамиша ёққан,
Поччамизга жилмайиб боққан,
Омон бўлинг,опам ва синглим!
Пишириб манти,чўзма лағмон,
Бизларни майли қилинг меҳмон,
Ризоийга бегона армон,
Омон бўлинг,опам ва синглим!
Раҳимберди Ризоий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев