Ҳаёт давомида ҳар ён чопамиз,
Ҳақиқатни излаб, қандай топамиз,
Бирингиз укамсиз, балки опа-сиз,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Сайр-у саёҳат ҳам вақтида керак,
"Аллоҳим" деб албат урсин-да юрак,
Сизларга самимий айтурман тилак,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Шанба, Якшанбада тоғларга чиқинг,
Телеграммдан яхши мавзулар ўқинг,
Ўйланмай, арзирли бир нарса тўқинг,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
"Давлениехон" деган касаллик бор,
Сўрамасдан келиб этади абгор,
Мендан "хабар олди" кўп марта такрор,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Юрак сиқилганда ашула айтдим,
Кўк чой ичиб туриб шеърларим битдим,
Ташвишли жойлардан ортимга қайтдим,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Иссиқли шу кунда салқин асқотар,
Ғайратли аёллар эрин уйғотар,
Қуёш эса аста жилмайиб ботар,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Меҳрли кўзларда мавжланар ҳос туйғу,
Зарарсиз эрур лек самимий кулгу,
Етиб-ортар бизга хотиржам уйқу,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Ҳеч кимга керакмас дилнинг озори,
Суҳбатларин кутай, мен интизори,
Доимо яшнайди ижод гулзори,
Тўғрилаб олурман кам-у кўстларим,
Ўзингизни асранг,азиз дўстларим!
Раҳимберди Ризоий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев