Ота~онам йўқ деб ўксиманг сингил,
Озор топмасин сира ноёб кўнгил,
Ўзимча айтурман: камтарга эгил,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Ранжиб ҳам қоламан феъли ёмондан,
Айблар қидиргувчи тинчлик замондан, Тушиб қолмагандир ҳеч ким осмондан,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Ҳаёт давомида синовлар бисёр, Баъзилар оёқдан чалишга тайёр,
Ижодга ҳеч қачон эмасман айёр,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Аёл севимлидир, эрур ҳамхона,
Рўзғор ташвишини сақлар пинҳона,
Улар борлиги-чун айтинг шукрона,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Қайнона бўлишни кимлар хоҳламас,
Бизларни ҳамиша қилсинлар ҳавас,
Сўзимни эшитинг майли бир нафас,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Ўтганлар муҳтождир албат дуога,
Ҳамиша тайёрман ҳар иддаога,
Ризоий,етишсанг соф муддаога,
Яхшилар суҳбати мароқли бўлур!
Раҳимберди Ризоий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев