Баъзи одамлар тез-тез депрессияга чалиниб туришади, хотиралари сусайиб, ўзларини ҳолсиз сезадилар. Ана шундай пайтда табиий неъматлар ёрдам бериши мумкин.
Биласизми, ЁҒЛИ БАЛИҚ омега-3 кислотасига бой бґлиб, бу асаб тизимининг меъёрдагидек ишлаши учун керак. Бундан ташқари, балиқда йод мавжудки, у тиниқ фикрлашга ёрдам беради.
ЖИГАР таркибидаги В гуруҳ витаминлари танага қувват бағишлайди, хотирани яхшилайди ва асабийликка барҳам беради.
ИСМАЛОҚда мия ҳужайраларини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд.
Мия фаолиятини қўллаб-қувватловчи, шунингдек, хотирани яхшилашга жавоб берувчи допамин гормонини УЗУМ ШАРБАТИдан топасиз. Эрталаб бир стакан ана шундай шарбат ичиб, кечқурун бир шингил узум есангиз, тез орада натижасини сезасиз.
ҚОРА СМОРОДИНА витамин С нинг кони ҳисобланади. У ҳам хотирани яхшилашда ёрдам беради.
Ярим стакан ОШҚОВОҚ УРУҒИда мия фаолиятини тезлаштиришга етарли миҳдорда рух моддаси бор. manba tib.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев