Британиялик олимларнинг таъкидлашича, одам миясида қариш жараёни аввал айтилганидек 60 ёшда эмас, балки 45 ёшда бошланади.
Олимлар 1997-2007 йиллар давомида 45-70 ёшли 7 мингга яқин эркак ва аёлни текширувдан ўтказишди. Мунтазам равишда уларнинг хотираси, эшитиш ва ўқиш қобилияти, сўз бойлиги текшириб турилган.
Маълум бўлишича, 45-49 ёшдаёқ ақлий қобилият 3,6 фоизга камаяр экан. Бу жараён борган сари тезлашаверади. Масалан, 65 дан 70 ёшгача эркакларнинг ақлий қобилияти 9,6 фоизга, аёлларники эса 7,4 фоизга камаяди. Бу ҳолат кексаларда деменцияга (ақли заифликка) олиб келиши мумкин. Олимлар унинг давосини билишмаслигини, бироқ ўрта ёшлардаёқ соғлом турмуш тарзига риоя қилинса, касаллик ривожланиши бирмунча секинлашинини айтишмоқда.
Энг кўп учрайдиган деменция турларидан бири бу Альцгеймер касаллигидир. У одатда 60 ёшдан кейин ривожланади. Альцгеймер касаллиги миянинг қариши билан боғлиқ бўлса-да, унинг ривожланиш сабаблари ҳалигача фанга маълум эмас. tib.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев