Энди сендан қандай қилиб кўнгил узай,
Ҳар кечада тушларимга кирсанг ахир.
Ахир сенинг ҳаётингни қандай бузай,
Нима қипди, мени яхши кўрсанг ахир.
Унут энди мен ёнингда қолмаганни,
Қўл узатсанг қўлларингни олмаганни,
Қизғонасан ўзингники бўлмаганни,
Нима қипди мени яхши кўрсанг ахир.
Яхши эди шунчаки бир танишлик ҳам,
Яширинча ишқимизда ёнишлик ҳам,
Гоҳ катталик қилиб қўйдик, гоҳ ёшлик ҳам,
Нима қипди мени яхши кўрсанг ахир.
Муҳаббат бу бошга савдо солиш экан,
Ва сўнгида бегонадек қолиш экан,
Билиб туриб билмасликка олиш экан,
Нима қипди мени яхши кўрсанг ахир.
Ошиқ бўлган юрагингга урганим йўқ,
Азоблансанг азобланмай юрганим йўқ,
Ахир Зуҳро сени ёмон кўргани йўқ,
Нима қипди мени яхши кўрсанг ахир.
Нима қипди сени яхши кўрсам ахир...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев