Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.
Манба: «Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан, 298-бет.