Предыдущая публикация
Нима бўлса бўлар, айтмасдан,
Отлан экан қирлар ошгани.
Энди билсам, ортга қайтмасдан,
Севиш керак экан бошқани!
Гуллар экан умр барқ уруб,
Токи гуллар эсларкан сани,
Суймаганга суйкалмай туриб,
Севиш керак экан бошқани!
Чекиш бўлса, чеккин қайғу, ғам,
Ким келмаган ахир тошгани!
Сўнгги нафас қолганида ҳам,
Севиш керак экан бошқани!
Севмаганни севдим, севдирдим,
Шу эдими умрдан маъни,
Майли синдим, майли синдирдим,
Севиш керак экан бошқани!
Бўлолмассан тўкис, бахтиёр,
Йиғламоққа энди ёш қани!
Энди фақат бир айтарим бор:
Севиш керак экан бошқани!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2