Предыдущая публикация
Сенла кунларимдан кўнглим тўқ эди,
Ҳотиржам баҳримдан ўта олдинг-а..!?
Қолишга минг битта сабаб йўқмиди,
Кетишга битта важ топа олдинг-а...
Кўнглинга сиғмади мендек ишқталаб,
Қадримни бир пулга сота олдинг-а..?!
Ёнган юрагимга яна ўт қалаб,
Мени гулханларга ота олдинг-а...
Армонлар дорига жонимни осиб,
Ўзга висолга ҳам ета олдинг-а..!?
Ер эмас, юрагим, кўксимни босиб,
Ҳайр ҳам демасдан кета олдинг-а...
Забардаст озоринг қўллари билан,
Кирар эшикларинг ёпа олдинг-а..!?
Ҳали бўсаларим таъми кетмаган,
Лаб билан ўзгани ўпа олдинг-а...!
Қолишга минг битта сабаб йўқмиди..?!
Кетишга битта важ топа олдинг-а...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев