Творогдан тайёрланган пишириқлар
доимо мазали ва майин таъмга эга
бўлади. Творогли кекс пишириш учун
сизга творогдан ташқари сариёғ, шакар,
тухум ва ун керак бўлади. Хамма
масаллиқларни аралаштириб, қолипга
солинади ва духовкада пишириб олинади.
Кексга ёнғоқ, қурутилган мевалар ёки
цитрус мевалари цедрасидан қўшиб
таъмини янада бойитиш мумкин.
МАСАЛЛИҚЛАР:
150 гр сариёғ ёки маргарин
230 гр шакар
260 гр творог
3 та катта тухум
300 гр ун
2 ч.қ разрыхлитель ёки 1 ч.қ чой содаси
ваниль
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Идишга сариёғ ва шакар солиб,
2. 10 дақиқа давомида яхшилаб
аралаштирамиз.
3. Творогни қўшиб,
4. Уни ҳам яхшилаб аралаштирамиз.
5. Тухум ва ваниль қўшамиз.
6. Ва яхшилаб аралаштирамиз.
7. Ун ва разрыхлительни аралаштириб
олиб, элакдан ўтказган ҳолда
аралашмага соламиз.
8. 5 дақиқа давомида яхшилаб
аралаштирамиз.
9. Қолипга ёғ суртиб, ун сепамиз.
10. Хамирини қолипга солиб 170
даражагача қиздирилган духовкада 60
дақиқа давомида пиширамиз.
Муҳим: Кексни усти 20 дақиқаларда
қизаради, лекин ичи ҳали ҳом бўлади.
Хамирни бир маромида пишиши учун усти
қизариши билан устига фольга (зар
қоғоз) ёпиб пиширишни давом эттирилади.
Кекс тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3