Ўзиям девқомат, савлатли эди, рахматлик. Хали бир қизга кўнгил бермаган, берган бўлса хам, изхор қилмаган 18 ёшлик бўзбола эди. "Хали бир қулай фурсат келсин, сизларга онам ўргатган самарқандча паловдан қилиб бераман, таъми оғзингизда қолади," дерди доим орқасида осиб юрадиган халтасига ишора қилиб. У халтада урушга келаётиб онаси солиб берган гуруч бўларди. Аммо лаънати уруш бизга унинг қўлидан самарқандча ошни ейишни раво кўрмади. Бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида бирор кун хам ош қиларли фурсат бўлмади. Ўша куни бўлинма бошлиғи сифатида қанча буюрсам хам, тантилиги тутган бу самарқандлик йигит қамалда қолган бўлинмани қутқариш учун 2-3 та гранатани олди-да, чопганча ажал уруғини сочаётган немислар томонга отилди. Эсон-омон тирик қолган 15 киши билан казармага келдик. Туни билан ухламадим. Тонг ғира-ширасида кечаги жанггохга бордим. Немис аскарлари орасида, туни билан ёққан қалин қор остида таниш алпқомат ётарди. Кўзимда жиққа ёш билан Жумани кўтардим. Шунда унинг қонталаш баданига ёпишиб қолган оппоқ гуруч доналарини кўриб, жигарим эзилди. Уни гуруч билан бирга кўмдик. Бугун тинч элда хар гал ошга қўл чўзаётиб, Жума полвонни эслайман. Унингдек минглаб танти ўзбек ўғлонларининг қахрамонликлари ўша машаққатли вақтларда жахон тарихининг тинчлик сахифасининг очилишига хизмат қилган, ўғлим!"
уруш қахрамони Ахмаджон Ғаффоров кўзидаги ёшларини артганча хикоясига якун ясади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев