Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади. Иккинчи куни эр командировкага кетибди.
Одатга кўра хар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қунғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини хавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни хавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир хар доим манзилга етиб бориши билан қунғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику. Ванихоят икки соатдан сўнг, аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб: Яхши етиб олдингизми дадаси?
Эр: Ха яхши етиб келдим Алхамдулиллах.
Хотин: қачон етиб бордингиз?
Эр: Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш эсингизга келмадими?
Эр: Чарчабман бирпас дам олдим.
Хотин: 2 дақиқа вақт ажратиб манга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, ман сиздан роса хавотир олдим ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?
Эр: Нега энди эшитдим.
Хотин: Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани хеч қачон ўйламайсиз деди йиғлаб. қачон ўйламайсиз деди йиғлаб.
Эр: Сен хам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллох ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
Хотин: Ха тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.
Эр: Мендан эмас, Аллохдан кечирим сўрагин ягонам бошқа бундай хол такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хохлайман.
Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев