- Мен сени ўлимдан қутқара олмайман, аммо қийналмасдан жон беришинг ва қабр азобини четлаб ўтиб, жаннатга киришинг мумкин. Бунинг учун шунчаки кўзларингни юмиб, чин дилдан Оллоҳдан шуларни сўрасанг бас! - деди. Азоб жон-жонидан ўтиб кетган аёл инграб ётаркан фаришта айтгандай қўзларини юмди ва сўрай бошлади:
- Эй Худо, мени жонимни олар экансан ва сўнги истагимни бажариш учун фариштангни юборган экансан, сендан шуни сўрайманки, мен бу дунёдан ўтканимдан сўнг фарзандларимнинг отасига шундай аёлни рўпара қилгинки, у аёл фарзандларимни ўз фарзанди каби кўриб, меҳрибон ва ғамхўр бўлсин. Болаларим ҳеч қачон она меҳрига зор бўлиб ўсмасин...
Шунда фаришта аёлга:
- Болаларинг ўзлари бир кунини кўради. Ўзингни ҳам ўйла, жаннатга киришликни истамайсанми?!
Шунда ҳалиги аёл:
- «Агар мен жаннатда бўлсаму, фарзандларим меҳрга зор, ўкиниб яшаса, бебахт бўлсалар менга жаннатинг нима кераги бор?!» - деди. Бу гапларни эшитган фаришта бир сўзсиз кўздан ғойиб бўлди. Аёл эса бу дунёни тарк этди. Орадан ойлар ўтиб марҳума аёлнинг эри бошқа бир аёл билан оила қуришга қарор қилди. У аёлнинг биринчи турмушида фарзанди бўлмай оиласи бузилган, ўзи эса оқ кўнгил ва меҳрибон эди. У марҳума аёлнинг фарзандларини ўз фарзандидай кўрар, қувонса қувонар, йиғласа қўшилиб йиғлар, болаларга бор меҳрини бериб, ғамхўрлик қиларди. Бу дунёни тарк эткан аёл эса болаларининг бахтиёр эканини жаннатдан кузатар ва бунинг учун Оллоҳга чексиз ҳамду санолар айтарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1