Предыдущая публикация
– Дарахт мевасидан билинади.
– Хотиннинг кимлиги эри камбағал бўлиб қолганида билинади.
– Дўст қийинчилик пайтида билинади.
– Мўмин бало пайтида билинади.
– Сахий эҳтиёж пайтида билинади.
✨
«Нима учун мен бу нарсага учрадим?» деб сўраганларга «Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз» деган оят етарли жавобдир.
✨
Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллаб-яшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қуриб-қақшайди.
✨
Кўз йиғиси шарманда қилади!
Қалб йиғиси бўғизлайди!
Аллоҳдан қўрққандаги йиғи фойда келтиради!
Аллоҳим! Бизларни Ўзингдан қўрқиб йиғлайдиганлардан қилгин!
✨ Ҳаром нарса ҳаромлигича қолади, агар уни ҳамма қилаётган бўлса ҳам!
Ёлғиз ўзинг қолсанг ҳам, ўзлигингдан чекинма!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев