Солиҳа турмуш ўртоғи истайман...Ëшим 25да. Уйланиш вақти ҳам келди. Кунларнинг бирида онам шу ҳақда гап очди. Мен“солиҳа қиз бўлса бўлди, уëғи бир гап бўлар” дея ўйлардим. Қариндошларимиздан бирининг айтишича, қўшнилари жуда ҳам диндор экан. Қизнинг ота-онасидан ҳам диндорроқ эканини эшитиб, қувондим. Онамга “Майли, борайлик, гаплашиб кўрайлик” дедим. Олдин ота-онаси билан гаплашдим. Тўғрироғи мен гапирмадим, тинимсиз улар гапирди, мен эшитдим. Ҳайрон қолганимдан ҳеч нарса дея олмадим. Қиз базмига энг олди санъаткорлар чақирилар экан. Тўйда ҳам худди шунақа бўларкан. Уйга энг қиммат мебеллар олинаркан. Машина ҳам энг сўнгги модел бўлиши керак экан, чунки қўшниларининг куëви куни кеча янги машина олибди. “Ойи, туринг кетдик” дейишга уялдим. Қизимиз билан гаплашиб кўргин, дейишди. Ислом шартларига кўра кўришдик қиз билан. Ўн беш хил тақинчоқ, энг гўзал келинлик либоси, энгкатта тўйхона... Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Мен солиҳа бир қиз истайман холос. Унинг истакларининг эса охири кўринмайди. Секин ëнимдаги кўзгуга қараб ўзимни кузатдим.Устимда тижоратчи кўринишини берадиган ҳеч нарса йўқ. Қиз 25 дақиқа гапирди. Ниҳоят навбат менга келди. “Сиз нималарни хоҳлайсиз?” деб сўради қиз. Тезроқ туриб кетишни хоҳлардим. Келганимизга бир соат бўлганига қарамасдан мол-дунëга бунчалик меҳр қўйганлар билан бирга ўтиришдан анча безовта бўлдим. Қиз яна бир марта “Сиз нималарни хоҳлайсиз?” деб сўради. Оллоҳ хайрлисини насиб қилсин, дедим ва ўрнимдан турдим. Йўлда кетаëтганимиздателефон жиринглади. Тоғам экан. Қўшниси Фарҳод амакининг қизи бор экан. Фарҳод амаки жуда яхши одам. Уни ëшлигимдан биламан. Бўпти, дедим тоғамга, борамиз. Йўл тадоригини кўриб, онам билан Фарҳод амакиникига йўл олдик. 15 дақиқаларда етиб бордик. Гурунгимиз ëшлик давримиздан бошланиб, мени мақтай бошлашди. Уялганимдан қизариб ер ëрилмадию ерга кирмадим. Фарҳод амаки “Ўғлим, мен сени яхши кўраман. Мақсадим Оллоҳнинг изни билан ëшларни бахтли қилиш” деди ва орзу-ҳавасларини айта бошлади. Шунчалар кўп эдики бу орзу-ҳаваслар, менинг уйқум кела бошлади. Гапининг охирида “Ўғлим қиморда катта пулга тушган. Шу пулни узмасдан тўй бўлмайди” деди. Буни эшитиб, устимдан совуқ сув қуйгандай бўлди. Ҳайрон қолдим. Узоқ вақт ердан кўзимни уза олмадим. Фарҳод амаки қизибилан гаплашиб кўришга таклиф қилди. Қиз билан бир хонага ўтиб гаплашдик. Бу қиз ҳам олдин кўришганим қизга ўхшаб нима бўлса ҳаммасини хоҳларди. Гапини жиринглаган телефон бўлди. Гаплашиб, телефонни қўйди. Янажиринглади, гаплашиб яна қўйди. Кейин яна...Чидай олмай “Телефон қилаëтган ким?” деб сўрадим. Собиқ унаштирилган йигити экан. Орани очиқ қилганларига 10 кун бўлибди. Сабабини сўрадим. Бир йигит билан чой ичиб ўтирганини кўриб қолибди, кейин жанжаллашиб қолишибди, охири орани очиқ қиладиган бўлишибди.- Ким билан чой ичиб ўтирган эдинг?... Ишхонасидаги мижозларидан бири экан.- Демак олдин ишлардинг?- Ҳа, мен массажчиман, деди.Буниси энди ўлганнинг устига тепгандай бўлди. Беш дақиқа ичида мен билмайдиган шунча гап чиқди. Турмушга чиқишдан мақсадини сўрадим.Унаштирилган йигити жуда безор қилиб юборган экан. Шунга янги ҳаëт, янги ҳаво истаëтган экан. Очиғини айтадиган бўлсам, алмашинувга эҳтиëжи бор экан. Мен фақат солиҳа бир қиз истардим холос. Меҳмондорчилик якунига етиб, уйга кетдик. Кейин эшитишимча, Фарҳод амаки орқамдан ҳар хил гапларни гапирибди. Кулиб “Бир кун ëмонласа, бир кун мақтар” деб қўйдим ичимдан. Уйланиш деган ўйдан бутунлай воз кечиш ниятида эдим. Бир неча ҳафта ҳеч қаерга бормадим. Кечқурунлари балконда ўтириб тоза ҳавода китоб ўқирдим. Рўпарамиздаги қўшнимиз кечаси ишлагани учун кеч соат 9да уйидан чиқарди. Ўн яшар боласи орқасидан йиғлаб қолар, опаси эса уни чалғитиш учун балконга чиқариб ўйнатар, имкони бўлди дегунча мен билан гаплашишга ҳаракат қиларди.Бу ҳол тез- тез такрорланавергач, сиқила бошладим тўғриси.Бир куни “Қиëмат ва охират” китобини қўлимга олиб, балконга чиқдим. Мени кўрган қўшнимизнинг қизи ҳам балконга чиқди ва бир нарсаларни гапира бошлади.- Ҳар кун кечқурун қанақа китоблар ўқийсан? Ниҳоят мен кутган фурсат келди.- Хоҳласанг, сенга ҳам бераман китоб.- Майли. Бисмиллоҳ деб қўшни қизга китобни узатдим.- Уйингга кириб китобни ўқишни бошла. Китобни ўқишни бошлади шекилли қайтиб балконга чиқмайдиган бўлди. Мен уйланиш фикридан қайтган, умр йўлдоши топиш менга жуда узоқдаги ишдай кўринарди. Орадан ойлар ўтди. Бу вақт ичида онам билан бирга бир нечта қизникўрдик. Аммо, афсуски, ҳеч нарса ўзгармади. Сешанба куни эди. Шу куни икки ракъат намоз ўқиб ëтдим. Ажойиб бир туш кўрдим. Бу тушни кимгадир айтиб беришим керак эди. Шу кеча балконда тўлин ойни кузатиб ўтирар эканман, телефоним жиринглади. Тўлин ойга тикилган кўзларимни ундан узмай, ким телефон қилаëтганига ҳам эътибор бермай жавоб бердимқўнғироққа. Гўшакнинг нариги томонидан келаëтган овоз таниш эди. Аммо ўша кундан кейин ҳаëтимнинг ўзгаришини ҳали ўзим билмас эдим. Телефон қилаëтган яқин дўстим Али эди. Нима қилишини билмай турган Али менга бирор жойга бориб ўтиришни таклиф қилди. Уйимиз яқинидаги чойхонада кўришадиган бўлдик. Таҳорат олиб, чойхонага бордим. Гап болаликни эслашдан бошланиб, унга тушимни айтиб бермоқчи эканлигимни айтдим. Қишлоқнинг тупроқли йўлида кетаяпман. Қўлимда қилич. Атрофимда илонлар тўдаси. Улар бошларини бир метрга қадар кўтарган. Ҳаммаси менга ташланиш учун пайт пойлаяпти. Мен ўзимни қилич билан ҳимоя қилаяпман. Яқинимга келган илонларни қилич билан ўлдириб, олдинга қараб кетаяпман. Олдинда биттаси ухлаб ëтган эди. Нотаниш бир овоз эшитилди, аммо атрофда ҳеч ким йўқ. Ухлаб ëтган одамга қарадим. Овоз “Ухлаб ëтган киши Мусъаб ибн Умайрдир” деди. Кейин олдинда кетаëтган икки кишига кўзим тушди. Бири Пайғамбаримиз (с.а.в) эди, наригисини танимадим. Али тушимни таъбирлай бошлади. “Душманларингниенгиб, яхши натижаларга эришасан”, деди. Гап айланиб, яна уйланиш масаласига келди. Бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердим. Бу менинг дардим эди. Менинг аëлим мол-дунëга боғланган бўлмаслиги, фақат бойлик учун яшамаслиги керак эди. Али гапларимни охиригача эшитди.- Уйдан чиқаëтганимда онам қўшни маҳаллада бир қиз борлигини, сен билан учраштириш ниятида эканлигини айтди- Йўқ Али, мен ҳеч ким билан учрашишни истамайман.- Қиз ҳам хоҳлаб тургани йўқ аслида.- Нимага?- У ҳам бир нечта йигит билан учрашибди. Турмушга чиқишга унчалик рўйхушлик бермаяпти. Алининг онаси мен учрашиб кўришниилтимос қилгач, йўқ демабди. Бўпти, унақада эртага борамиз, деб келишдик. Ажабо, тушим ўнгидан келаяптими... Шу пайтгача сабр қилдим,йўлимда учраган тўсиқларни Оллоҳ таолонинг изни ила ошиб ўтдим. Уйга келиб бор гапни онамга айтдим. Эртаси куни борадиган бўлдик. Нимагадир жуда ҳам ҳаяжонда эдим. Эрталаб туриб кийиндим. Ҳаяжоним босилмаган, уйнинг ичида дам бу ëққа, дам у ëққа бориб келардим. Биринчи маротаба бунақа ҳаяжонли бўлишим. Пешин намозини ўқиб, онам билан йўлга отландик. Али бизни қизнинг уйига олиб борди. Эшикни тақиллатдим. Отаси очиб, бизни ичкарига таклиф қилди. Бироз суҳбатдан кейин гап асосий мавзуга келди.- Менинг айтадиган гапим йўқ, деди қизнинг отаси. Бу масала бўйича сен қизим билан гаплаш...Тўғриси ҳайрон қолдим, чунки бундай ҳолатга илк марта дуч келишим эди. Илк маротаба гап бойлик ҳақида кетмаяпти. Қиз билан кўришиш учун бир хонага олиб киришди. Қўлларимни столнинг устига қўйиб, курсига ўтирдим. Қўлимда терлаб кетган кафтларимни артиш учун дастрўмол. Хонага юзлари нурдай порлаб турган қиз кирди. Ўтириб, гапира бошлади. Бошқа қизларга ўхшаб гапни тақинчоқ, келинликлибосидан бошламади. Биринчи саволи намоздан бўлди. Мендан “Намоз ўқийсизми?” деб эмас, “Намозни неча дақиқада ўқийсиз? Масалан пешин намозини неча дақиқада ўқийсиз?” деб сўради.- Тахминан ўн беш дақиқада.- Қанча пул жамғаргансиз?Бу саволдан кейин “Оббо, олдинги қизларга ўхшаб гапни яна шунга олиб келди” деб ўйладим ичимдан.- 2500 долларим бор.- Пулингизнинг закотини бераяпсизми? Хаëлимга келган нотўғри фикрдан уялдим.- Ҳа бераман.- Сиздан олдин уч йигит билан кўришдим. Ҳаммаси бой эди. Ишонган ягона нарсалари пул эди. Ҳамма гаплари пулга, бойликка бориб тақаларди. Динга оид ҳеч қанақа билим йўқ, намоз ҳам ўқимас эдилар. Сизга илк саволим намоздан бўлди. Чунки намозни тўғри ва хушу ичида ўқиган одамдан ëмонлик келмайди. Ундайлар оиласи ҳаққини кўзлайди ва адолатсизлик қила олмайди. Ҳамма учун энг яхшисини, энг гўзалини хоҳлайди. Ҳеч кимни паст кўрмайди ва зулм қилмайди. Бундай инсонни бутун махлуқот яхши кўради, махлуқотлар яхши кўрганни эса Оллоҳ таоло яхши кўради. Оллоҳ таоло севган банда эса мақбул қилинган бандадир. Кейин закотни сўрадим. Чунки у пулда камбағал, фақирларнингҳаққи бор. Фақирларнинг ҳаққини ҳурмат қилмаган, аëлининг ҳаққини ҳам ҳурмат қилмайди. Ундай одамдан Оллоҳ таоло қандай қилиб рози бўлсин... Нақадар ҳақ гаплар. Унинг гаплари мени жуда қувонтирди. “Дунëвий ҳеч нарса истамайман” деди. Ëн томондаги китоб жавонидан ўқиган китобларини кўрсатди. Кўриб қувончим янада ортди, чунки у ҳам мен ўқиган Аҳли суннат олимларининг китобларини ўқиркан.Қизариб, терга ботиб кетдим. Қўлимдаги дастрўмол ҳам нам бўлиб кетди. Сўрайдиган ҳечнарса қолмади, чунки у ҳамма нарсани мен сўрамасимдан айтиб берган эди. Охирида онам билан гаплашишни истади. Мен ташқарига чиқиш учун ўрнимдан турганимда дастрўмол қўлимдан тушиб кетди. Ерга кўз югуртирдиму топа олмай чиқиб кетдим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1