Бу воқеани менга имомлардан бири сўзлаб берган эди :
" Ҳар уч- тўрт йилда умра зиёратига боришни одат қилганман. Навбатдаги хар доимгилардан бошқача бўлди. Барча зиёратчилар каби ҳамма амалларни тўла- текис адо қилдим. Рамазон рўзаси билан жисмим Умра амаллари билан руҳим енгиллашганини дилдан ҳис қилиб турар эдим. Айниқса , Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилар эканман , у ердан таралаётган муаттар бир хид киши руҳиятига бошқача таъсир кўрсатарди...
Бирдан уйга қайтиш олдидан мана шу муаттар хид таратаётган мушки анбардан албатта олиб кетаман деган фикр ҳаёлимга келди.
Чунки бу хидга жуда сармаст бўлиб қолган эдим . Сафаримизнинг охирги кунлари уйга, қўни- қўшни қариндош- уруғ ва биродорларга эсдалик совғалари олиш учун расталар ёнига бордим.
Олмоқчи бўлган нарсаларим ичида менга мушки анбар мухим эди. Уни барча расталардан астойдил қидира бошладим. Лекин хеч бир мушк унга ўхшамас эди . Нихоят бир Яманлик дўкондордан :
" Ассалому алайкум , кечирасиз , сотаётган мушкларингиз орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари атрофида таралаётган мушкдан борми ?" деб сўрадим .
У эса ажабланиб шундай жавоб қилди :
"Сиз Пайғамбар алайҳиссалом хақларида ҳеч нарса билмас экансиз, бориб яхшилаб ўрганинг!"
Бу гапдан ҳангу манг бўлиб қолдим , ўртамиздаги гап араб тилида бўлаётгани учун унга яхши тушунтира олмадим шекилли, деб ўйладим.
Унинг гапи мени жуда ажаблантирган эди. Шунда мен унга Қурьони Каримни ёд олганимни ва бир масжидга имом хам эканимни айтдим.
У барибир яна ўша "Сиз Пайғамбаримиз хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб яхшилаб ўрганинг!" деган гапни такрорлади. Барибир ҳеч нимага тушинмадим.
Шунда у : Биродар , сиз айтаётган мушк сотувда йўқ , бўлмайди ҳам. У зотнинг қабрлари ёнига хеч қандай мушк сепилмайди. Балки бу хид Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хидлари бўлиб ўн тўрт асрдан буён шу хушбуйлик таралиб туради..."
:- Бу гапни эшитиб ўзимдан уялиб кетдим. Ҳа, бу мен учун Умра зиёратидан топган энг катта ҳикмат ва хақиқат эди. Менимча бу мўъжиза дунёнинг бирор нуқтасида учрамаса керак.
Шундан буён масжидлар атрофида мушк олаётган кишиларнинг ўзаро суҳбатларини эшитиб қолсам яманлик сотувчининг гаплари эсимга тушаверади : " Сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида хеч нарса билмас экансиз бориб ўрганинг !"
(АЛЛОХ)НИ (НЕЪМАТ)И.киритди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев