🌿.... ~ Бир қишлоқда бир чол яшаган экан. У жуда камбағал бўлса~да, бисотидаги яккаю~ягона чопқир отига ҳатто подшоҳлар ҳам ҳавас қилишар экан. Оти учун жуда кўп пул таклиф қилишса ҳам уни сотмас экан.
Чол:
.... ~ "Бу менга нафақат от, балки дўстим. Дўстни қандай сотаман?", ~ дер экан. Аммо бир куни эрта билан от боғланган жойидан ғойиб бўлди.
Бутун маҳалла йиғилиб чолни тергай бошлашди:
____ "Эҳ, аҳмоқ чол, ~дейишарди унга.
Отни бир куни ўғирлаб кетишларини билардик. Сотганингда яхши эмасмиди? Қандай омадсизлик!"
Чол деди:
.... ~ "Мен отимни ўғирлашдими ўзи кетдими, билмайман. Бу воқеа ҳам омад ёки омадсизлик экани ҳаммамизга қоронғу. Оқибати Аллоҳга аён"..
🍃..... Халойиқ унинг устидан кулиб тарқалди. Қишлоқ аҳли чолни аввалдан сал соддароқ деган фикрда эдилар.
___ Бироқ ўн беш кун ўтиб кутилмаганда от қайтиб келди. Қайтиб келганда ҳам ўзи билан бирга тўртта тойни эргаштириб келди.
Одамдлар яна тўпланиб:
.... ~ "Эй, чол сен ҳақ экансан, бу омадсизлик эмас, бахт экан", дейишди.
Чол яна:
"отим йўқолганди, яна пайдо бўлди. Бу бахт ёки бахтсизликлигини ҳеч қайсимиз билмаймиз. Сиз гапдаги биргина сўзни ўқиб, бутун китобнинг мазмунини била олмайсиз-ку!", деди.
🍃..... Лекин одамлар яна:..
“Чол ноҳақ, ахир унинг отлари кўпайди-ку”, деб ўйладилар. Чолнинг ёлғиз ўғли тойларни минишга ўргата туриб, отдан йиқилди ва оёғи синди.
Халқ:
__ "Ана омадсизлик!
Сенинг ёлғиз ўғлинг оёғи синиб, бетоб бўлди. Ундан кўра отни сотганингда ҳеч бўлмаганда, пуллик бўлиб қолардинг", дейишди.
Бу сафар ҳам чол уларга қараб:
.... ~ Сизлар ҳукм чиқаришга шошилманглар. Мен ўғлимнинг оёғи синганини биламан, аммо бунинг ҳам омад ёки омадсизлигини Аллоҳдан бошқаси билмайди", деди.
🍃..... Орадан бир неча кун ўтиб, мамлакатда уруш бошланди-ю ҳамма ёшларни ҳарбийга олиб кета бошладилар. Фақат чолнинг ўғли оёғи сабабли урушга бормади.
Халойиқ урушда мағлуб бўлганлари ва кўпчилик урушга кетганлар ҳалок бўлганларини кўриб, чол ҳузурига келдилар ва йиғлаб:
_ "Сен ҳақ экансан, ўғлингнинг чўлоқлиги бахт экан. Мана у сен билан бирга, бизларнинг болаларимиз энди ҳечам қайтмайдилар", дейишди.
Чол яна ўша гапларини такрорлади:
... ~ "Сизларга шунча гапларим бекор бўлган кўринади. Ҳеч ким бир воқеанинг ортидан қанақаси келишини билмайди. Шошилиб ҳукм чиқариш онгнинг қотиб қолишидан дарак.
🍃.... ~ Бир ҳодисанинг ортидан бошқаси келади,
..... бир қисм тугаб бошқаси бошланади,
..... бир эшик ёпилиб, бошқаси очилади.
..... Сиз бир чўққига чиқсангиз, ундан-да баландроғи кўринади.
Ҳаётдаги хар бир вок,еа ва ходиса АК,Л ЭГАЛАРИ учун ~ БУЮК ХИКМАТДИР!!”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1