- Эй ўғлим, мендан тўртта ва тўртта нарсани ёдлаб ол, уларга амал қилсанг зарар қилмайсан.
- Улар қайсилар, эй отажон? – деди.
- Энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг ёмон ваҳшат такаббурликдир, энг улуғ фазилат ҳусни хулқдир.
- Эй отажон, қолган тўрттасини ҳам айтинг.
- Эй ўғлим, каззоб билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилади.
Аҳмоқ билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга фойда етказаман деб зарар етказиб қўяди.
Бахил билан дўстлашишдан сақлан, чунки унга энг муҳтож бўлган пайтингда у сени қуруқ қўл билан қайтаради.
Фожир билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сени арзимас чақаларга сотиб юборади.
Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан
asadulloh025.spaces.ru/files/?Dir=3637388&Link_id=1260838&sid=8874041574286811Link_id=494003<=1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1