а.) ривоят қилган ҳадисларида: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар , ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар , балки мол дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар , ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво) дор бўлса , ўша афзалроқдир» (Ибн Можа ривояти). Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади. Шоир айтганидек: Қандай гўзал ишдир, динла дунё жамланса, Қандай хунук ишдир ул , эрни куфр хароб қилса . Дин деганда аёл фақатгина намозхон , рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги Ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади. Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади: «Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр- муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» ( Рум , 21). Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор ) аёл –азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир . «Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама !» ( Бақара, 286) Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бас, аёл баъзан жаннат ва баъзан дўзахдир », деб айтганлар. Аёл ҳақида гапирувчининг ушбу сўзи нақадар ҳақиқат: У шайтондир , агар бузсанг , Гар ислоҳ қилсанг – Малак. Шайх Муҳаммад Али Собуний
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1