Севма, севгинг ахир нетаман?!
Гарчи сендан воз кечмоқ қийин,
Мен уйимга кайтиб кетаман...
Кечир мени, кечир оқ қайин!
Балки севгинг, мен этдим поймол?
Аммо сенга боғланган сайин,
Тушларимга кирар мажнунтол...
Дардинг тинглаб, етказиб озор,
"Куз ешларинг" ичиб тўйганман!
Аммо мени кутади чинор,
Бағрига мен исмим ўйганман…
Новданг билан урдинг "дарралар",
Аммо сира ақлим кирмади.
Мен теракни соғинганимни,
Сендан бошка ҳеч ким билмади...
Савркомат, гўзалсан қайин,
Сени қучиб хаёл сураман.
Аммо кўнгил экан, нетайин,
Букри тутни яхши кўраман...
Севма мени, севма оқ қайин!
Севгинг сени айтгил нетаман?!
Ўзга юртда яшамоқ қийин,
Мен юртимга қайтиб кетаман...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 25
Мен булсачи, соддадил юрак,
Саснага хам мехрим бераман ,
Хаёлимда турсада терак .
Карагайдан уйлар тераман.
Лекин нетай, мусофирчилик,
Дарахт санаш тегса хам жонга.
Дейишади: "савоб булармиш,
Сувлар куйсанг чанкок урмонга".
Лек фикрингизтушиниб етдим.
Ардоклайман сиздек дилкашни.
Лекин бироз эркалаб кетдим,
Сиз кечиринг мен хазилкашни.
Севма, севгинг ахир нетаман?!
Гарчи сендан воз кечмоқ қийин,
Мен уйимга кайтиб кетаман...
Кечир мени, кечир оқ қайин!
Балки севгинг, мен этдим поймол?
Аммо сенга боғланган сайин,
Тушларимга кирар мажнунтол...
Дардинг тинглаб, етказиб озор,
"Куз ешларинг" ичиб тўйганман!
Аммо мени кутади чинор,
Бағрига мен исмим ўйганман…
Новданг билан урдинг "дарралар",
Аммо сира ақлим кирмади.
Мен теракни соғинганимни,
Сендан бошка ҳеч ким билмади...
Савркомат, гўзалсан қайин,
Сени қучиб хаёл сураман.
Аммо кўнгил экан, нетайин,
Букри тутни яхши кўраман...
Севма мени, севма оқ қайин!
Севгинг сени айтгил нетаман?!
Ўзга юртда яшамоқ қийин,
Мен юртимга қайтиб кетаман...