камбағал? Катта
шаҳарларнинг бирида
жуда ҳам бадавлат бир
киши яшар эди. Бир
куни у кичик ўғлини
узоқ қишлоқлардан
бирига, камбағаллар
қандай ҳаёт кечиришини
кўрсатиш учун сафарга
олиб чиқди. Бир неча кун
қишлоқдаги фақир
оиланинг уйида
яшадилар. Уйга
қайтаётганда машина
деразасидан атрофдаги
манзарани томоша
қилиб кетаётган ўғлидан
сўради: - Ўғлим, саёҳат
қандай бўлди, сенга
ёқдими? - “Ажойиб
бўлди, менга жуда ёқди”,
- деб жавоб берди ўғли. -
Камбағал, фақирларнинг
қандай ҳаёт кечиришини
кўрдингми? - Ҳа… - Қани,
унда менга айтиб бер-чи,
ушбу сафаримиздан
нималарни ўргандинг? -
Кўп нарсаларни…
Масалан, биз биттагина
кучук боқамиз, улар эса
кўпгина кучуклар
боқишар экан.. Бизни
боғимизда унча ката
бўлмаган бассейнимиз
бор, уларда эса охири
кўринмас зилол сув
оқадиган анҳорлар бор..
Биз боғимизни ёритиш
учун бир неча
фонусларни ёқамиз,
уларда эса осмондаги
саноқсиз юлдузлар
ялтираб, нур сочиб
ёритиб туради.. Уйимиз
майдони олдимиздаги
боғга келиб
чегараланади, уларники
эса уфқ қадар чўзилган..
Бизда ишларимизни
бажариш учун
хизматчилар бор, улар
эса доимо бир
бирларининг
хизматларига шай
турадилар.. Биз егулик,
таомларимизни сотиб
оламиз, улар эса ўзлари
экиб, ўстирган
нарсаларидан ейдилар..
Бизда ўзимизни
ҳимоялаш учун баланд
деворларимиз бор,
уларда эса ўзларини
ҳимоялаш учун кўпгина
дўстлари бор.. Ота нима
дейишини ҳам билмай
жим бўлиб қолганди.
Шунда кичик ўғилчаси
яна гапини давом
эттириб: - “Раҳмат сизга
отажон, бизни қанчалар
фақир эканлигимизни
кўрсатиб қўйганингиз
учун… “ – деди. Нақадар
ажойиб фикрлар-а? Қани
энди ҳамма ҳам шу кичик
болачалик фикр юрита
олса.. Қани энди ҳар бир
инсон ношукрлик қилиш
ўрнига, Аллоҳ берган ҳар
бир неъматни қадрлай
олса эди… Бу дунёда асли
ким бой-у, ким камбағал
эканлигини англаб етган
бўлар эди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев