Товачининг ишораси билан жаллод бир силташ билан жийбахона бошлиғининг мажолсиз гавдасини ердан кўтарди-да, икки букди ва бошини кунда устига қўйди. Ўша заҳоти маҳкумнинг оғзидан кўпик оқиб туша бошлади. Жийбахона бошлиғининг боши ҳам кундадан пастга думалаши билан ҳамманинг қулоғи кўникиб қолган оғир ва қўрқинчли сукунат оғушида майдон четида боғлиқ турган отлар ёнида чалқанча ётган чолнинг юрагидан отилиб чиққан мунгли фарёд янгради. Аммо бу фарёд эгасига ҳеч ким журъат этиб қарай олмади. Ёлғиз Амир Темур ўрнидан туриб, қатл майдонини тарк этаётган одамлар оша чолга узоқ тикилди. «Зулм!» — деб ўйлади яна у. Шу ўй онгида ялт этган заҳотиёқ, шарт орқасига ўгирилди. Ўшандан буён чолни учратмаган эди…
Сўниб бораётган гулхан чўғларини қўлидаги шох билан титаётган чолга кўз ташлаб, бир лаҳзагина тўхтаб қолган соҳибқирон қадамини тезлаштирди. Ортидан чолнинг қўшиғи етиб келарди:
Вой, ўғлима, вой ўғлим,
Йигитларнинг нобуди.
Қўлдан қўлга ўтмади
Ўғилгинам тобути…
“Чол эсдан оғган!” — деб ўйлади Амир Темур, аммо олдида дурбош кўтариб бораётган қурчи “Воҳ” — дея юзтубан йиқилганини кўрди-ю, ўша заҳоти чолни унутди. Қалъа томондан учиб келган тўқмор учи қурчининг кўксини течиб, курагидан чиқиб турарди. Жаҳонгирнинг хавфсизлиги учун жавобгар ичкилар тезда уни туралар бикан тўсиб олишди.
Туни билан давом этган жанг тонг ёришгач, баттар авж олди. Кечаси қўзғалган шамол ва бир-икки томчилаб ўтган ёмғир тиниб, осмон шундаям ярқирар эдики, бамисоли артилган шишадек беғубор эди. Осмонда бир ҳовуч булут гам кўринмасди. Ёз қуёши шундай меҳр билан одамларга, чеҳкакларга , дала-ю даштларга, юксак тоғларга ўз нурини сочардики, бўлаётган воқеалар ўнгда эмас, тушда кўринаётгандек туюларди. Аммо ҳар икки тарафнинг жангчилари буни сезишмас, уларнинг кўзи бир-бирларидан узилмас, қўлларидаги қиличу зулинлар товуши, кўларидаги ғазаб, дилларидаги қаҳр ғубори ҳам осмонни, ҳам қуёшни тўсиб олган эди. Толиққан отларнинг ҳам, одамларнинг ҳам ўнги тушга айланган. Улар бутун дунёни унутган, гўё ёлғиз ўлимгина уларга ҳордиқ олиш учун имкон берадигандек.Туни билан совутлар ва дубулғалар акс этган ой нури сўниб, қуёшдан тушган шуур қип-қизариб оқаётган дарёда товлана бошлади. Унинг сувига қон қўшилди. У қалъа турган қоядан оқиб тушиб, олис тоғлар
тарафдан далаларни яшнатиш, одамлар, гуллар, булбуллар чанқоғини қондириш учун оқиб тушаётган дарёга бориб қуйилар, кўм-кўк дарё бир-икки фарсанг давомида бу қонни ҳазм этолмай қийналар… ва охири қон рангини ичига ютиб, яна ўзининг азалий йўлидан олға талпинарди.
Ўлим топган жангчилар қийналмай жон беришар, ўлим уларга фароғатли уйқу бўлиб туюлар, улар «ўлаяпман»деб эмас, «уйқу босяпти», — деган хаёлда кўз юмишарди. Очиқ қолган кўзларда тип-тиниқ осмон билан баб-баравар кўпик сочаётган отлар, қилич пешлаган суворийлар, ҳар икки томондан учиб келаётган новаклару найзалар акс этарди. Бу уруш чизган сурат эди.
Тонгдан ўтиб қалъадагиларнинг заифлашгани сезилди. Зеро, улар ўзлари учун ўлимдан бошқа йўл йўқлигини англаб, матонат билан жанг қилишар, бироқ, эриган Темур тоғи оқими шиддат билан тўхташни билмай, қалъа деворларига урилар, ҳар урилганда яна ҳам баландлашарди. Охири бу оқим деворлардан ошиб, қалъа ичини тўлдирди.
Жанг тугади. Амир Темурга душман қўшинлари бутунлай тор-мор қилинганини айтишди. Соҳибқирон бу хабарни эшитар экан, бошқа нарсани ўйларди. У беноқат эди. У ўзи кутган гапни эшитишни интиқ кутар, аммо ўзи очиқдан-очиқ сўрашга юраги бетламасди. “Демак, ўғлим…” Амир Темур кўкси зирқираб оғриди. У қурчилар бошлиғига тикилиб: “Ўғлимни топинг!” деб буюрди. Аммо қидиришлар бекор кетди. Ўғлининг на тириги, на ўлиги топилди. Амир Темур бу ҳақда хабар берган яқинларига дарғазаб тикилар, уларни қайта-қайта қидиришга мажбур қиларди.
Жаҳонгир ўғлини жасур ва ўктам қилиб тарбиялаган эди. Қилич тутган қўли бақувват бўлсин деб кеча-кундуз машқ қилдирди, юраги қўрқувни билмасин деб шер юрагини едирди, фаросатли бўлсин деб китобга ошна қилди. Йигирмага чиққан о«г»ли о н йиллаб соҳибқирон юришларида қатнашган, қилич чопқилашда чиниққан тажрибали жангчилар – баҳодирлар билан бир сафда туриш ҳуқуқига эга бўлди.
Амир Темур ичида фарзандини қанчалик суймасин, ҳалигача унинг бошини силаб эркаламаган. Эркалаш дилни бузади деб ҳисобларди. Ўғли ҳам шу пайтгача отасига бирор марта кулиб боқмаган, ҳамиша кўзларида олов чақнаб турарди. Бу олов ўша жанг кўрган баҳодирлар кўзларидаги оловдек совуқ порламасди. Бу олов ўтли ва ёш эди. Наҳотки шундай ўғли душман қўлида хор бўлган бўлса? Наҳотки?! Йўқ, у ўзини хор қилишларига йўл қўймайди. У ёғий қўлида хор бўлишдан ўлимни афзал кўрадиган йигит. Зеро у ўғлини қалъада қолдириб кетар экан, хайрлашиш олдидан, шундай деганди: “Салтанатга даъвогарчилик қилган ҳар бир киши салтанат шаъни ва мартабасига лойиқ иш тутиши зарур. Мудом ёдингда бўлсинким, бу йўлда жангга кириб ё зафар қучиб ғолиб бўлғайсан, ё ўлдирилғайсан. Ўлимини бўйнига олган кишигина бу йўлдан юрмоғи мумкин”.
Амир Темур раҳматли отаси, барлосларнинг улуғ амирларидан бири бўлмиш Муҳаммад Тарағай уни қандай тарбиялаган бўлса ўғлини ўша руҳда: бешафқатлик, мардлик ва фаросатлик, фақат шундан кейингина оқибатлик руҳида вояга етказди. Оқибат Оқибат, отасининг назарида, ёлғиз меҳр-шафқатдан, шу билан бирга диловарлигу қаттиққўлликдан туғилмоғи даркор. У оқибатнинг инкори бўлмиш хиёнатни ёмон кўрарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев