Мен кўзи ожиз бир ногирон,
Лекин севиб қолганман пинхон,
Менинг хаётим тўла армон,
Севгилимни кўра олмайман.
Қоронғу хонамда йиғлайман,
Севгилимга бахтлар тилайман,
Илтимос қилган бўлса хам у,
Мен тўйига бора олмайман.
Севгим пинхон қалбим тубида,
Қолдим айрилиқ азобида,
Омадсизман тақдир бобида,
Севгилимни кўра олмайман.
Сен мени дўстим деп билардинг,
Доим келиб китоб ўқирдинг,
Овозинг-ла сен севдирардинг,
Энди овозинг тинглолмайман.
Дод деп деворга уриб бошим,
Тияолмайман кўздан ёшим,
Йўқ энди ахр мени дардкашим,
Афсус сени кўра олмайман.
Бу хаётдан ёлғиз ўтарман,
Армон денгизига чўкарман,
Сенсиз зимистонда ётарман,
Олдинга мен бора олмайман.
Севган ёринг билан бахтли бўл,
Сен унга доим вафоли бўл,
Ёринг ила қувончларга тўл,
Мен энди бахтли бўлолмайман.
Мен кўзи ожиз бир ногирон,
Лекин севиб қолганман пинхон,
Менинг хаётим тўла армон,
Севгилимни кўра олмайман.
,......бахтиёр бек......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12
m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupJoin&st.groupId=53157302960376&_prevCmd=altGroupMain&tkn=490