Ulug'bek Rahmatullaev - Bekor sevdim (Official Music Video)
    1 комментарий
    1 класс
    Сенга сабр, олисдаги юртдошим! Олисларда ризқ тергилаш, фарзандининг юмшоқ юзини ўпиб, кулдириб эркалашдан мосуво бўлиш ҳавасдек, сенга зимдан тош отувчилар кўпайди. Сени ишёқмасдан олиб ватангадога солдилар. Аслида ўша совуқ ўлкада энг оғир, энг қора ишларни қилиб ҳам сабрга ошно бўлган сен эдинг. Юрти каби совуқ қиёфаларга мўлтираб топган миллиардларинг банклар орқали оқиб келганида, бунинг ортидан иқтисоднинг бир ками битаётганида ҳам сени мақтаганлар деярли бўлмади, аммо танқидчи беҳад мўл бўлди. Гўё сен, ҳа, айнан сен ўз хоҳишинг билан соғинч ва хўрликни танлагандек... Сабр сенга, мусофирим! Маҳалла йўқки, Россиядан тобут келмаган бўлса. Бухоролик бир йигит сўзлаб берганди: «Биринчи марта борганимда, совуқ шунчалар забтига олгандики, ўз жонини қадрига етган одам ишлаши мумкин эмасди. Лекин бизникилар бола-чақа деб чиқишган, маҳаллий аҳоли чидамайдиган совуққа улар чидашга мажбурлар. Ана шундай кунларда қурилишда бир йигит нобуд бўлди. Ачинган кўп, лекин марҳумнинг уйига хабар беришни, ўликни рисоладагидек қилиб жўнатишни уддалайдиган мард йўқ. Майитни ювиб, ўраб-чирмаб жўнатувчиларни топа олмадик. Қонга беланган ҳолида жўнатиб бўлмасди. Шунда таваккал қилиб мен уни ювишни зиммамга олдим. Ётоғимга олиб бордик, бир ўзим билганимча ювдим ва усталар ясаган тобутга жойладим. Кейин негадир шундай иш фақат менинг зиммамга тушаверди. Аста-секин кўникиб кетдим. Ғалати... Лекин бу ҳам бир касб эканда. Кимдир нобуд бўлса, узоқлардан келиб мени олиб кетишар, бир ўзим ўликни ортиб келиб, ювиб тараб, самолётга ортишни ташкиллаштирардим. Албатта, марҳумларнинг ҳамкасблари менга пул йиғиб беришар, рози-ризочилик билан олардим. Неча марта шу ишни қилган бўлсам, шунча марта йиғлаганман. Бирим икки бўлсин деб уйини тарк этган ёш-ёш йигитларнинг тобутда қайтиши қандай даҳшат?!» Асакалик бир опамиз ҳикоясидан: «Россияда яхши ишим, яшаш жойим бор. Лекин йилда бир марта, эрта баҳорда юртимга албатта қайтаман. Сабаби қизиқ туйилар – мен бодомнинг гулини кўриш учун келаман. Албатта, юрт соғинчи, қариндошлар дийдори ҳам бор. Лекин айнан бодомнинг пуштиранг гулларида ватанимни кўраман, ҳаётим давом этаётганини ҳис қиламан, шу азиз тупроқнинг бир бўлаги эканлигимни яна бир бор англайман. Агар имконим бўлганда мусофирчиликда бир кун ҳам турмасдим...». Мусофир юртдошим, сабр сенга Охирги йилларда ўша давлатларда портлаш бўлса, террорчи тамғаси шартта босиладиган нишонга айланиб қолганинг ҳам рост. Чунки энг ожизи, энг ҳақсизи сен эдинг, энди буни яширишдан не наф? Балки ичингда шундай йўлга кирганлар ҳам бордур. Лекин рўзғорини бутлаш учун йўлга чиққан, фарзандининг келажаги деб шу йўлни танлаган асл ўзбекнинг бу қадар ваҳшийлик қилишига ақл бовар қилмайди. Аммо ана шу тамға остида беҳад хўрликларни ичингга ютдинг. Хизматданман деганки бори, сени шилиш, тутқунликка олиб эрмак қилиш пайида бўлди. Сен эса юртингга келганингда бу уқубатлардан сўз очмадинг. Чунки қайтишинг бор, оилангни хавотирга қўйишни истамадинг. Матонатингга балли, мусофир укам Сенинг отанг, сенинг бобонг бир оғиз сўз билан майдонга чиққан, ватан дея қон тўккан, буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшганди. Онанг, момоларинг уруш ҳудудидан келтирилган миллионлаб гўдакларга ўзларининг ғарибгина дастурхонидан ризқ беришган, ҳаётларини сақлаб қолишганди. Не ажабки, тинчлик ва бойликка етишган буюк оғалар энди буни унутишди. Сен эрмак бўлдинг! Терингни ранги, тилни равон билмаслигинг, қилаётган меҳнатинг паст назар билан қарашга сабаб бўлди. Аммо оғалар билмайдиларки, бизда туғилиб ўсиб, ёшини яшаб бўлаётган аксарият миллатдошлари ўзбекчани гапириш тугул умуман тушунмай ўтиб кетишмоқда. Фақат у ўлкадан фарқли ўлароқ бизда миллатчилик йўқ, тилимизда сўзламасликни айб ҳисобламаймиз. Лекин сен дам миллатчилар, дам ирқчилар, дам шунчаки безорилар учун ҳимоясиз нишонга айланиб қолдинг. Сени дўппослаб хумордан чиқиш, яна камига тасвирга олиб тарқатишни урф қилдилар. Наҳот юртингни ташлаб кетаётганингда шуларни орзулаган бўлсанг, ахир сен ҳам бу ҳаётга бир марта келасанку?! Сенга сабр, мусофир оғам Ҳамма жонининг ҳузурини ўйлаб самолётларда учаётганида, сен бир-икки сўмни тежаш учун шалоққина автобусда ҳафталаб юришга, ҳар бир назорат масканидан юрак ҳовучлаб ўтишга ҳам рози бўлдинг. Майлия, аммо бир аҳмоқ ҳайдовчининг касрига юртдошларимга тўла автобус поезд тагида қолиб мажақланиб кетса, ўнлаб бўз йигитлар тирикликларида ўзларига насиб қилмаган самолётда махсус рейс билан ватанга олиб келинса қандоқ чидай? Соч турмагини баҳона қилиб ёлғиз ўғил, ёлғиз фарзанднинг қоқ юрагига тиғ урилганида додимни кимга айтай?! Сабр, фақат сабр дейман сенга Қўлимдан келгани шу. Аммо сенинг тутган йўлингни қоралаб ваъз ўқигувчиларга, аламларинг газаги устига тузлар сепгувчиларга, наср қолиб, ҳатто шеърлар битгувчиларга озгина жавобим бу. Ҳаммалари билиб қўйсинлар, бу хўрликларни сен ўз хоҳишинг билан излаб топаётганинг, ҳавас қилаётганинг йўқ! Албатта, кунлар келади, биз ишлагани бормаймиз, бизга ишлагани келишади. Ватан тараққий топади, ҳамма бизга ҳавас қилади. Оз қолди бунга. Ўша кунларда ҳам сен бўйнингни қисиб турма, чунки ҳар бир фаровон кунда, ҳар тўкис дастурхонда сенинг ҳам ҳиссанг бор. Унгача сенга сабр, мусофирим! Аброр Зоҳидов.
    4 комментария
    11 классов
    #TheBest приколлар Менимча дунёда идеал инсон йӯқ деган одам мени танимаса керак Яҳши кӯрган қизимни қўлидан ушлаб, орзулар осмонини 7-қаватига чиқиб кетаётсам... бирдан қӯлимдан чиқиб кетса бӯладими Мени деб битта қиз ӯзини осмоқчи бӯлган... Йӯғе ростанми? Ҳа менга тегмаслик учун Юрагим тез уриб, нафас олишим бир тез, бир аста бӯлиб қолса... севиб қолдим деб ӯйласам... шамоллаб қолган эканман Ичиш, чекиш соғлиққа зарар лекин соппа-соғ ӯлиб кетиш ҳам алам қилади-да Дунё ӯз даҳоларини йӯқотмоқда Эйнштейн ӯлди, Пушкинни отиб ӯлдиришди, Бетховен кар бӯлиб қолди... Мени ҳам бошим оғрияпти Однода бир қиз “Ҳаётни жа жиддийга олманг, ўз ҳолига ташлаб қўйинг” деб ёзибди. Бу гапдан таъсирланиб, бутун оила тўпланиб, писта чақиб ўтирибмиз Q харфини илк кўрганимда O ҳарфи сигарет чекяпти, деб ўйлаганман 🙃 Қуён сакрай-сакрай 8йил, ит югура-югура 12йил, тошбақа секин юриб 200йил яшайди. Бу фактни ўқиб, кам ҳаракат бўлиб қолдим, ўтирибман чой ичиб Бошимни автобус деразасига қўйиб, романтик ҳаёллар сурай дегандим. Бир минутда 27 марта деразага урволдим. Лекин киноларда унақа эмас
    2 комментария
    13 классов
    ░▒▓█ КЛАСС ЙИГАМИЗ █▓▒░ Бу уйинда узиздан олдинги иштирокчини статусига класс босинг ва бу темада хохлаган смайл ёки коммент колдиринг. (Темага класс эсдан чикмасин)
    121 комментарий
    12 классов
    Нега дузах дарвозаси 7 та-ю, Жаннат дарвозаси 8 та..?.. Буюк ва мехрибон Аллохни ушбу сонлар ортига яширган хикматини Имом Ал Газзолий шундек шархлайдилар.. "Одам боласи, дузахга олиб борувчи амалларни 7 та аъзоси оркали амалга оширадилар.. Улар:... ку'з..... кулок.... огиз.... ку'л.... оёк,.... к,орин.... жинсий аъзолар.... Ушбу хар бир аъзони келтирган гунохи эвазига уларни жазолаш учун алохида-алохида дузахлар мавжуддир.. Жаннатнинг хам 7 та дарвозаси юкорида ку'рсатилган аъзолар келтирган савоб ва яхши ишлари учун кириладиган жойдир. Энг асосий 8 чи дарвоза калб аъзоси учун барпо килинган.. Калб билан инсон ният ва хис килади.. "Яхши ишларни бажарсам, савоб килсам" - деб орзу килади. Уша ниятини амалга ошира олмайди. Аммо Аллох уша ниятига савоб ёзиб 8 чи жаннатнинг дарвозасидан киритади. Аллох Мехрибон ва Рахимдиллик сифати билан одам боласи ёмон нарсани уйласа унга азоб бермийди, качонки бажармагунча.. Шунинг учун дузах 7 дарвозаси та.... жаннатники 8 тадир.". Одамлар учун оламларни яратган ва оламларига одамларни халифа этган... одамларни килган амаллари учун 7 та дузах дарвозаси ва 8 та жаннат дарвозасини хозирлаган Буюк Аллохга хамду санолар булсин.!.. Аллохим барчаларимизни жаннатига мушарраф килсин.. Аллох учун тутинган гойибона дустлар билан жаннатида дийдорлаштирсин..
    2 комментария
    15 классов
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё