"25-май" Бугун, ниҳоят, унга мактуб
битаман. Ундан аввал хотираларни бир эсга
олай... У билан ўн бир йил бир партада ўтириб,
қадрини сезмаган эканман. Гарчи бизни
«севишганлар» дейишса-да, дўст эдик. Лекин...
юрагимда чиндан ҳам унга нисбатан
аллақандай сирли туйғулар туғён ураётганини
айнан битирув кечамизда ҳис этдим. Нафис
туйғулар, нотаниш ҳислар қуршовида ўтирган
лаҳзам у ёнимда пайдо бўлди:— Юр, сўнгги бор
рақс тушайлик! — Нега энди сўнгги бор? —
ажабландим мен. Чунки биз тўрт йилдан буён
битта олийгохда таълим олишга, доим бирга
бўлишга (дўстларча) келишиб қўйгандик.
Иккимиз-да катта рассом бўлиш орзусида эдик.
— Шунчаки... балки шу билан бошқа
кўришмасмиз. Унинг гапини ҳазил деб қабул
қилгим келса-да, кўзларига боқиб, бунинг ёлғон
эмаслигини сездим. — Акром... нега ундай
деяпсан? Орзуларимиз-чи? — Орзулар! Улар
ўзгараверди. Отам мени чет элга,
ҳуқуқшунослик университетигаюбормоқчи. —
Чет элга?! — Балки ўша ерда қолиб кетарман.
Агар... қайтсам, сени, албатта, топаман. Яна
бирга расм чизармиз ҳам...
Сўнгги жумлаларни пичирлаб айтди. Бўғзига
бир нима тиқилгандек гўё. Лекин шу заҳотиёқ
хандон отганча, мени рақсга тортди. Аламим
келарди. Рақс тушарканман, унга ўзимни тамом
бепарво тутдим. Ахир у бой, мен эса...
Бойларнинг эса фикри, туйғулари минг марта
ўзгариб туради. Битирув оқшомидаги сўнгги
ўйларим шу бўлиб қолди. Мен Акромдан шу
тарзда айрилдим. Шундан бери 25 май мен
учун азобли хотирага айланди.
Ёз палласи Акром самолёти учадиган вақтини
айтиб, келишимни сўради. Бормадим. Атайлаб.
Уни унутишга интилардим. Йўлидан
қайтаришга ҳам уринмадим. Ҳуқуқшунослик
йўлини аллақандай рассомча бўлиш фикри
билан бузиш аҳмоқлик эди. Ўзим эса
рассомчилик сирларини ўрганардим.
Тушкунликданми, Акромдан олган руҳий
зарбами, омадсизликми, имтиҳондан йиқилдим.
Бир аламим икки бўлди. Энди ҳеч нимага
қизиқмай қўйдим, орзуларимнисиндирган
Акромдан наф-ратландим. Ундан эса на хат, на
хабар бор эди. Шу тарзда кунлар ўтди. 25 май куни электрон почтамгаАкромдан хат
келди. Ҳам интизорлик, ҳам ранжиш, ҳам алам
билан ўқишга тутиндим.
«Салом, синфдош! Ўйнаб-кулибюрибсанми?
Мендан сўрасанг, ишларим беш! Нуфузли
олийгоҳ талабасиман, биринчи курсни битирай
деб қолдим. Гуруҳда энг аълочиларданман. Сен
пучуқ, ҳойнаҳой, ўқишга киролмагандирсан?
Биламан-да, дангасасан, расм чизишга шўнғиб
кетиб, назарий фанларни ўқимайсан. Ўқи! Бу
йил ҳам талабаликдан қолиб кетма тағин. Менга
жавоб ёзиб ўтирма, вақтим зиқ.Ўзим сенга
ёзиб тураман, хайр».
Бу мактуб мени тубдан ўзгартириб юборди.
Орзуйим йўлида ҳаракат қилмаётганимдан
афсусландим. Вақтим кам қолган бўлса-да, зўр
бериб ўқидим. Акромга вақти келса, мақтана
олиш учун ҳам ўқирдим. Мен билан
қолмаганидан афсусланиши учун ҳам
ўқирдим...
Талаба бўлдим. Энди ўқиш, янгидўстлар,
малакали устозлар даврасида Акромни
унутгандек бўл-дим. Лекин ундан ўзиб кетиш
фикри миямдан кетмас, шу сабабли мен ҳам
гуруҳимда энг аълочи бў-лишгаинтилардим. 25
май куни синфдошимдан яна мактуб келди.
Унда Акром ўзининг ўқишдаги
муваффақиятлари, турли танловларда ғолиб
бўлиб, имтиёзларга эришгани, ҳатто унга зўр
фирмадан иш таклиф қилишгани ҳақда ёзганди.
Ва мактуб сўнггида яна жавоб ёзмаслигимни
тайинлаганди... Мен ҳақимда шунчалик
билишни истамаётгани, вақти зиқлигини ўйлаб,
ўкинардим. Ундан хафа бўлсам-да, барибир,
хатини интизор кутардим. Ҳар йили 25 май
ундан мактуб оладиган муҳим санага айланди.
Акром эришган ютуқ борки, мен ҳам
эришардим. Интилишларим самараси, менга
ҳам кўплаб буюртмалар тушар,олийгоҳда
танилиб қолган рассомга айлангандим. Ҳатто
учинчи курсда пойтахтда ўзимнинг суратлар
намойишимни ҳам ўтказдим. Акромга бу ҳақда
тўлиб-тошиб ёзгим келарди. Лекин бир кун
учрашиб қолишимизни ўйлаб, сабр қилардим.
Олийгоҳни битирар йилим доимгидек 25 майда
ундан хат келди.
«Азиз, синфдош! Омонмисан? Мен эса ўқишни
битиргандан бери адвокатлик фирмасида
ишлаяпман. Касбимдан ғурурланаман. Энди
Ватанимга қайтмасам керак... Айтганча, ўтган
ойда уйландим. Рафиқам шифокор, севишиб
қолдик. Ҳойнаҳой, сен оқ отдагишаҳзодангни
кутиб юргандирсан? Сен пучуққа қайси шаҳзода
қиё боқарди ахир? Ҳазил. Барибир, мендан зўр
йигитни тополмайсан-да, тўғрими?
Расмларингга тикилавермай, атрофга ҳам
боқ...»
Хўрлигим келди. Нега? Унинг уйлангани
учунми? Ахир биз севишмаган эдик. Ёки
турмушга чиқмаганлигим учун кулганигами? Ҳа,
чиндан ҳам мен шаҳзодамни - уни кутардим!
Энди эса... кутмайман. Ундан ҳам яхшисини
топаман.
Лекин ваъдамда туролмадим. Мен учун бу
дунёда Акромдан яхшиси йўқ эди. Ҳеч қайси
йигит унга ўхшамасди. Акром бўлак эди... Энди
у оилали, шу сўз миямда чарх уриши билан уни
унутишим шартлигини тан олардим. Аммо
кўнгил қурғур на уни унутишга, на бошқасини
ёқтиришга кўнарди. Бунга сари сўнгги мактубига
яраша жавоб ёзиш хаёли мени тарк этмасди.