Shahar ko‘chalaridan birida avtomobil falokati ro‘y berdi. Yoshgina haydovchi yigit biror narsaga chalg‘ib qolganmi yoki mashinani boshqarolmay qolganmi, yo‘l chetidagi beton ustunga borib urilibdi. Yo‘lovchilar darrov yordamga shoshilishdi. Qisib qolgan rul orasidan bemajol tanani arang sug‘urib olishdi. Nimalardir deb pichirlayotgan haydovchini yerga yotqizishlari bilan joni uzildi. Uning so‘nggi so‘zi magnitafondan berilayotgan ashulaning “Qaylardasan, sanamginam?” degan jumlalari bo‘ldi... Bu dunyoda barchamiz mehmonmiz. Hammamiz bir kuni bu olamdan ko‘chamiz. Hech kimga: “Sen falon kuni, falon holatda o‘lasan”, deb hujjat berilmagan. Hech kim boshqa olamga qanday ketishini oldindan bilmaydi. Shunday ekan, o‘lim soati yaqinlashganida tillarimiz “La ilaha illalloh” kalimasini aytib turmog‘i uchun bu dunyo- da Allohning zikri bilan mashg‘ul bo‘lmog‘imiz lozim. Aks holda, umrimiz yuqoridagi voqealar kabi yomon xotimalanib qolishi mumkin, Alloh saqlasin
Bir marosimda uch-to’rt kishi u yoqdan bu yoqdan gurunglashib o’tirardik. Ichimizda kimdir yonidagiga choy uzatarkan: “O’rtoq, qizingni uzatibsan, endi o’g’lingni ham uylantirarsan”, dedi. Piyolani olarkan, u: “Yo’q, o’g’lim hali uch yil o’qishi kerak. Bu yoqda joy muammosi ham bor. Bilasan onamiz, to’qsondan oshdilar. U kishi bandalikni bajo keltirsalar, kelinni kampirning uyiga tushuraman”, dedi. Esim og’ib qoldi. “Onasi o’lganidan keyin to’y qiladigan” kishi yoshlari elliklardan oshgan, oily ma’lumotli, yurt ko’rgan boobro’ kishi bo’lganidan salobati bosdimi, hech birimiz churq etolmay qoldik. Buni qarangki, shu honadonda aytilganidek uch yildan keyin to’y bo’ldi. Yangi kelin kampirning uyiga emas, qaynotasining uyiga tushdi. Chunki bir yil muqaddam yurak xurujidan vafot etgan o’g’lining o’rniga kampir nevarasini uylantirgan edi
Профессор ва талаба Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: - Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган. - Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. - Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба. Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам майлими, профессор? - Албатта, - жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: - Совуқлик мавжудми? - Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: - Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз...ЕщёПрофессор ва талаба Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: - Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган. - Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. - Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба. Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам майлими, профессор? - Албатта, - жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: - Совуқлик мавжудми? - Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: - Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол –иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: - Профессор, қоронғилик мавжудми? - Албатта мавжуд. - Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик –ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Охир оқибат, талаба профессордан сўради: - Сэр, ёмонлик мавжудми? Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди: - Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: - Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди.
SO'NGGI SAJDA! Aynan o'zi guvoxi bo'lgan bir birodarim titrab-titrab so'zlab bergan voqea ta'siri xamon meni tark etgani yo'q... Dunyo g'amini bir oz boshimdan ko'tarib, oxirat g'amini qalbimga o'rnatgan Robbimdan iymon kalimasini aytib jon berishni so'rab yolvoraman. Ba'zida menga xam ibodat paytida o'lim topish nasib qilarmikin, deya shirin entikib qo'yaman. Keling, aziz birodarim, bu voqeani siz xam eshitib ko'ring. Bundan bir necha yil muqaddam Buxorodan ikki kishi shaxrimizga mexmon bo'lib kelibdi. Mexmonlar o'z yumushlarini bitkazib Chorsuga tushishibdi. Peshin vaqti bo'lgani uchun namozni Xo'ja Axror Valiy jome' masjidida o'qishga xozirlik ko'ribdi. Peshinning avvalgi to'rt rakat sunnatini o'qib bo'lgach, odatdagidek farzga takbir tushirilibdi. Ikki musofir yonma- yon bo'lib jamoat safiga qo'shilibdi. Imom orqasida ixlos ila boshlar egilib sajdalar qilinibdi. Boshlar to...ЕщёSO'NGGI SAJDA! Aynan o'zi guvoxi bo'lgan bir birodarim titrab-titrab so'zlab bergan voqea ta'siri xamon meni tark etgani yo'q... Dunyo g'amini bir oz boshimdan ko'tarib, oxirat g'amini qalbimga o'rnatgan Robbimdan iymon kalimasini aytib jon berishni so'rab yolvoraman. Ba'zida menga xam ibodat paytida o'lim topish nasib qilarmikin, deya shirin entikib qo'yaman. Keling, aziz birodarim, bu voqeani siz xam eshitib ko'ring. Bundan bir necha yil muqaddam Buxorodan ikki kishi shaxrimizga mexmon bo'lib kelibdi. Mexmonlar o'z yumushlarini bitkazib Chorsuga tushishibdi. Peshin vaqti bo'lgani uchun namozni Xo'ja Axror Valiy jome' masjidida o'qishga xozirlik ko'ribdi. Peshinning avvalgi to'rt rakat sunnatini o'qib bo'lgach, odatdagidek farzga takbir tushirilibdi. Ikki musofir yonma- yon bo'lib jamoat safiga qo'shilibdi. Imom orqasida ixlos ila boshlar egilib sajdalar qilinibdi. Boshlar to'rtinchi rakat uchun sajdadan uzilibdi. Biroq xaligi mexmonlardan birining boshi sajdadan ko'tarilmabdi. Kimlardir bu xoldan qattiq taajubga tushgani aniq. Ba'zilar esa xushusi ustunlik qilib buni sezishmagan xam. Ikki yonga salom berilibdiki, musofir boshini sajdadan ko'tarmabdi. Bundan xayronu lol bo'lgan sherigi ming bir xayrat ichra sekin turtsa, mexmon shilq etib yonboshiga yiqilibdi. Uning jonini Yaratganning inoyati bilan Azroil (a.s.) uchinchi rakatning sajdasidanoq ruxlar dunyosiga ko'tarib ulgurgan edi. Ruxlar dunyosida bu mujda maloikalar tamondan takbir ila qarshi olingan bo'lsa ne ajab.
Тўти ва калимаи тоййиба
Арабчадан Абу Жаъфар ал─Бухорийнинг эркин таржимаси
Катта устозлардан бири мактаб ўқувчиларига калимаи тоййиба ─ «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ)ни шарҳлаб тушунтирар, ўқувчиларини тавҳид асосида тарбиялар ва ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга эътиқодни ўргатиб юракларига ўрнатганидек, уларга ўрнак бўлар эди.
Кунларнинг бирида ўқувчилардан бири устозга тўти қушни совға қилди. Устоз қуш ва мушук боқишни севар эди.
Кунлар ўтиши билан устоз тўтини севиб, ўзи билан бирга дарсга олиб келар ва унга тавҳид калимаси бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтишга ўргатар эди. Тўти бу калимани ёд олиб, кечаю кундуз такрорлай бошлади.
Бир куни ўқувчилар устозларининг йиғлаб турганини кўриб, бунинг сабаби нима эканини сўрадилар. У, мушуги тўтини ўлдириб қўйганини айтди. Буни эшитган ўқувчилар: Шунга йиғлаяпсизми?! Агар хоҳласангиз ундан кўра яхшироғини олиб келиб берамиз!,─ дейишди.
Устоз уларга:
─ Мен бунинг учун йиғламаяпман. Мени йи...ЕщёТўти ва калимаи тоййиба

─ Мен бунинг учун йиғламаяпман. Мени йиғлатган нарса мушук ҳужум қилганида тўти ўлгунича қичқирди. Бироқ, бирон марта ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айта олмади. Чунки, у унутган эди. Шунинг учун қичқираверди. Чунки у «Ла илаҳа илаллоҳ»ни тили билангина айтар, бунинг маъноларини кўнгли англамас ва сезмас эди. Мен ҳаётимиз давомида «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни такрорлаб борсагу, ўлим келган пайтда унутиб қўйсак ва кўнглимиз унинг маъноларини билмагани боис тилга ола олмай қолсак нима қиламиз, деб қўрқдим,─ дея жавоб берди.
Ўқувчилар ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноларига содиқ қолмасликдан қўрқиб, кўз ёшларини тўкдилар.
Дўстлар, айтинглар─чи, биз ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноларини ўргандикми?! Унинг ҳақлари ва фарзларини ўрганиб, уларга амал қилдикми?!
Мен Аллоҳ таолодан тавҳид калимаси асосида яшаш, унга биноан дунёдан кўз юмиш ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб яшаган одамлар билан бирга қилишини тилаб қоламан.
Сизлар динингизни сотдингиз, биз эса сотиб олдик!
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорий таржимаси
www.hikmatnuri.com
Францияда муслима аёл ниқобини тақиб кўчага чиқди ва супермаркетдан харид қилиш учун ўз эҳтиёжларини саватчага солиб, кассага яқинлашди. Кассада эса араб миллатидан чиққан ва ўта бўрттириб пардоз қилган жувон ўтирар эди.
Кассир ниқобли аёлга масхаромуз назар ташлаб, саватчадаги нарсаларни санар экан дўқ қилиб касса нинг пештахтасига урди. Ниқобли муслима синглимиз эса асабини бузмай жим турар эди. Буни кўрган кассирнинг жаҳли чиқиб, жунбушга келди ва жеркиб:
– Францияда бизнинг муаммоларимиз етарли! Сенга ўхшаганларнинг ниқоби ҳам ошиб тушди. Биз бу ерга дин ёки тарих учун эмас, тижорат учун келганмиз! Агар диндор бўлмоқчи бўлсанг ўлкангга қайтиб, ўша ерда хоҳлаганингча отинчалик қил!,– деди.
Муслима синглимиз саватчадаги маҳсулотларни олишдан тўхтаб, юзидаги ниқобини очди. Баногоҳ, у оқ танли ва кўзлари мовий эди! У мағрурона:
– Мен францияликман! Отам ҳам, аждо...ЕщёСизлар динингизни сотдингиз, биз эса сотиб олдик!

– Мен францияликман! Отам ҳам, аждодларим ҳам француз бўлишган! Бу – менинг Исломим ва бу – менинг ватаним! Сизлар динингизни сотдингиз, биз эса сотиб олдик!,– деди.
Умра қилиш учун келган саудиялик 70 яшар аёл ажойиб воқеани бошидан кечирди.
Онахон Сафо ва Марва ўртасида саъй қила бошлагач, иккинчи бориб келишда ҳолсизланиб қолди. Мадори қуриётганини сезиб, кексаларни саъй қилдириб қўйиш билан шуғулланувчи махсус ходимларга мурожат қилди. Истараси иссиқ ёшгина йигит онахонга ёрдамлаша бошлади. Саъй тугагач, ибодатдан кўнгли тўлган онахон йигитга 100 риёл пул узатди. Йигитча пулни олишдан қатъий бош тортди. «Мен хар йили Рамазон ойида Аллоҳнинг розилиги учун шу иш билан шуғулланаман. Иншааллоҳ, хизмат хақимни Аллоҳдан оламан» деди у. Йигитнинг ихлосига қойил қолган онахон унга «Мен сенга қизимни никоҳлаб берсам нима дейсан?» деди. Йигит таклифдан ҳаяжонга тушиб, ҳижолатдан қизариб кетди, сўнг қиз билан кўришишга розилик билдирди. Келинликка таклиф қилинган қиз саудиялик аслзода оиланинг ёлғиз қизи бўлиб чиқди.
Устоз доктор Носир ибн Сулаймон Умар ҳафизаҳуллоҳ берган хабарнинг қисқача маъноси:
Сурия ҳукуматига қарши намойишга чиқиб, нусайрийлар қўлига тушиб, уларнинг таҳдидларига қарамай Башшор Асаднинг расмига сажда қилмаган ва қаттиқ қийноқларга солинган йигитга шериклари: Нега Башшорга мажбурлансанг ҳам сажда қилмадинг?,– деб савол беришганида: Мен намоз ўқимас эдим. Шунинг учун илк саждам Аллоҳга эмас, Башшорга бўлишидан Роббул оламийндан уялдим!,– деб жавоб берди...
У, ҳозир, қамоқда муаззинлик қилаяпти...
Бир залолатга кетган подшоҳ бўлган экан. У дунёда ҳеч кимни ўзидан буюкроқ деб билмас экан. Бир куни у вазирларини чақириб шундай дебди:
- Ким буюкроқ, менми ё Аллоҳ?
Вазирлар қўрқувдан қалтираб қолишибди. Жавобни эртаси куни айтишга подшодан ижозат олишибди. Барча вазирларнинг оиласи, мол-дунёси бор, шунинг учун подшонинг ғазабига қолишни исташмас эди. Шу билан бирга, ҳаммаси ҳам Худони таниган одамлар бўлгани учун жуда қийин аҳволда қолишган эди. Улар узоқ ўйлашганидан сўнг, сўзни энг кекса вазир олиб, жавобни у беришини айтди
Эртасига бутун аъёнлар подшонинг олдига тўпланганларидакекса вазир подшога таъзим қилиб, деди: - Ҳазрати олийлари, албатта, сен буюксан.
Подшо кибр билан бошини кўтариб турар эди.
Вазир эса, давом этарди:
- Сен, буюксан, чунки сен бизни ўз салтанатингдан қувиб чиқаришинг мумкин, Худо эса, ундай қилолмайди. Чунки бутун борлиқ Уники, Ундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди.
Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...
Тўрига қўйилган ва безатилган ўриндиқда келин ва куёв, атрофидагиларида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнанасини кўриб ўнғайсизланди ва куёвнинг қулоғига:
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!,– дея шивирлади.
Бу таклифдан ларзага келган куёв шитоб билан ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:
– Онамни ким сотиб олади?!,– дея уч марта такрорлади.
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у, қўлидаги никоҳ узугини чиқариб отди ва: Онамни ўзим сотиб оламан!,– деди ва қайлиғини талоқ қўйиб, онаси билан саройдан айрилди.
Бу воқеъа туманда шов–шувга сабаб бўлди.
Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга:
– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бир...ЕщёОнасини сотувга чиқарган одам .

– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бировни кўрмадим,– деди ва бирон моддий маҳр олмай қизини унга узатди.
Аллоҳим, оналаримизни жаҳаннамдан узоқ, жанантга эса яқин қил!
Тирикларининг умрларини иймон, ихлос ва солиҳ амаллар билан узоқ қил!
Оламдан ўтганларининг ётган қабрларини жаннат бўстонларидан бири, охиратдаги маконларини эса Фирдавс жаннатлари қил!
Angliyalik mustamlakachilar Hindiston musulmonlarini qatag’on qilarkan, Dehlidan Amritsargacha bo’lgan nechta daraxt bo’lsa, shuncha qori va olimning boshini ilgan ekan. Musulmon rahbarlaridan, buyuk olim “Hujjatul Islom” Qosimun Nonutviyni ham qatl uchun hibsga kelganlarida u zot Masjidi Chattada masjidni supurib yurgan ekan. Buyuk olimning juldur kiyimlarda masjid supurayotganini ko’rgan askarlar, u kishidan “Qosim qayerda?” deb so’rashibdi.
Qosimun Nonutviy hikoya qiladilar:
“Men umrimda yolg’on gapirgan emasman. O’limga ro’para kelib turgan vaqtimda ham yolg’on gapirmadim. Ular mendan “Qosim qayerda?” deb o’zimni so’rashdi. Shunda men bildirmay, biroz orqaga tisarilib: “Bir pas oldin shu yerda edi” – dedim. Shunda ular Qosim shu atrofda bo’lsa kerak, deb tarqalishdanda men ham qochib ketishga ulgurganman”.
Yorqinjon qori ma’ruzalari asosida tayyorlandi.
Бу воқеа Нью Йоркдалигимда содир бўлди. Кунлардан бирида шаҳар сайилгоҳлардан биридан ўтиб кетаётганимда, кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қилишни бошлади. Буни кўрган атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам қилишни билишмас ва қўрқишар эди, чунки ит жуда катта ҳамда ҳужумкор эди. Шу пайт мен атрофдагиларданбиридан қўлидаги бейсбол таёғини олдимда итнинг бошига мўлжаллаб қаттиқ зарба бердим, қизчага ҳужум қилаётган ит йиқилди, аммо тез ўзига келиб мен томон юзланди ва ташланмоқчи бўлди. Албатта мен бунга йўл қўймаслигимга мендаги ўз-ўзини сақлаш ғаризаси таъсир қилдими ёки итнинг катталиги мени ҳам ваҳимага туширдими, хуллас узоқ кутмадимда, бирин-кетин бир нечта зарба бердим. Итнинг овози чиқмай қолди ва қизалоқ олдига қўрқиб кетган унинг ота-онаси келиб, йиғлаётган қизалоқни бағрига босишди. Шундан сўнг етиб келган шаҳар полициячиларидан бири менга юзланиб: “Сиз қаҳрамонлик қилдингиз, эртага мамлакатнинг барча рўзномалари “Нью Йорклик қаҳрамонларча қ...ЕщёБу воқеа Нью Йоркдалигимда содир бўлди. Кунлардан бирида шаҳар сайилгоҳлардан биридан ўтиб кетаётганимда, кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қилишни бошлади. Буни кўрган атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам қилишни билишмас ва қўрқишар эди, чунки ит жуда катта ҳамда ҳужумкор эди. Шу пайт мен атрофдагиларданбиридан қўлидаги бейсбол таёғини олдимда итнинг бошига мўлжаллаб қаттиқ зарба бердим, қизчага ҳужум қилаётган ит йиқилди, аммо тез ўзига келиб мен томон юзланди ва ташланмоқчи бўлди. Албатта мен бунга йўл қўймаслигимга мендаги ўз-ўзини сақлаш ғаризаси таъсир қилдими ёки итнинг катталиги мени ҳам ваҳимага туширдими, хуллас узоқ кутмадимда, бирин-кетин бир нечта зарба бердим. Итнинг овози чиқмай қолди ва қизалоқ олдига қўрқиб кетган унинг ота-онаси келиб, йиғлаётган қизалоқни бағрига босишди. Шундан сўнг етиб келган шаҳар полициячиларидан бири менга юзланиб: “Сиз қаҳрамонлик қилдингиз, эртага мамлакатнинг барча рўзномалари “Нью Йорклик қаҳрамонларча қизалоқни ўлимдан қутқарди” сарлавҳаси остида чиқади”, - деди. “Аммо мен Нью Йорклик эмасман”, - дедим мен. “Унда “Америкалик қаҳрамонларча қизалоқни ўлимдан қутқарди” сарлавҳасида чиқади”, - деди полициячи. “Мен америкаликмасман, мен арабистонликман”, - дедим унга. Эртаси куни мамлакатнинг барча рўзномалари “Исломий экстремист итни ваҳшийларча ўлдирди” сарлавҳаси остида чиқди.
Ховлидаги ўриндиқда ота-
бола ёнма-ён ўтиришибди.
Отанинг ёши улуғ, ўғил эса
ўспирин йигит. Ўғилнинг
қўлида газета, берилиб
ўқияпти. Ота боғни томоша
қиларкан, ўйчан эди. Бир пайт
дарахт шохига чумчуқ қўнди.
Ота ўғлидан: “Бу нима?” деб
сўради. Ўғил бошини кўтариб,
чумчуқни кўрди, сўнг отасига
қараб: “Чумчуқ”, деди ва яна
газета ўқишда давом этди.
Орадан пича вақт ўтиб, яна бир
чумчуқ келиб қўнди. Ота
чумчуққа ишора қилиб яна:
“Бу нима?” деди. Йигитнинг
энсаси қотди: “Чумчуқ дедим-
ку?!” деди жеркиганнамо
охангда ва газетасини
ўқийверди. Бир оз ўтмасдан
бошқа бир чумчуқ келиб
қўнди. Ота: “Бу нима?” деди.
Ўғил газетани ғижимлаб,
отасига ўқдай қаради: “Қанақа
одамсиз, дада, гапга
тушунасизми ўзи, йўқми?!
Чумчуқ дедим-ку, чу-ум-чу-уқ!
Энди тушундингизми?”дея
бақирди. Ота ўғлига термулди,
хўрлиги келди. Сўнг ўрнидан
туриб, кета бошлади. Ўғил
асабийлашди: “Қаёққа?
Ўтиринг жойингизга!” деб
бақириб берди. Ота ўғлига
қараб...ЕщёХовлидаги ўриндиқда ота-
бола ёнма-ён ўтиришибди.
Отанинг ёши улуғ, ўғил эса
ўспирин йигит. Ўғилнинг
қўлида газета, берилиб
ўқияпти. Ота боғни томоша
қиларкан, ўйчан эди. Бир пайт
дарахт шохига чумчуқ қўнди.
Ота ўғлидан: “Бу нима?” деб
сўради. Ўғил бошини кўтариб,
чумчуқни кўрди, сўнг отасига
қараб: “Чумчуқ”, деди ва яна
газета ўқишда давом этди.
Орадан пича вақт ўтиб, яна бир
чумчуқ келиб қўнди. Ота
чумчуққа ишора қилиб яна:
“Бу нима?” деди. Йигитнинг
энсаси қотди: “Чумчуқ дедим-
ку?!” деди жеркиганнамо
охангда ва газетасини
ўқийверди. Бир оз ўтмасдан
бошқа бир чумчуқ келиб
қўнди. Ота: “Бу нима?” деди.
Ўғил газетани ғижимлаб,
отасига ўқдай қаради: “Қанақа
одамсиз, дада, гапга
тушунасизми ўзи, йўқми?!
Чумчуқ дедим-ку, чу-ум-чу-уқ!
Энди тушундингизми?”дея
бақирди. Ота ўғлига термулди,
хўрлиги келди. Сўнг ўрнидан
туриб, кета бошлади. Ўғил
асабийлашди: “Қаёққа?
Ўтиринг жойингизга!” деб
бақириб берди. Ота ўғлига
қараб: “Сен ўтириб тур, мен
хозир чиқаман”, деди-да, уйига
кириб кетди. Хиёл вақтдан
кейин қайтиб чиқди. Қўлида
бир дафтар бор эди. У отанинг
кундалиги бўлиб, ёшлигидан
айрим воқеаларни ёзиб
юрарди. Шу ўғли уч
яшарлигида, бир воқеани ёзиб
қўйган экан. Ўша жойини
варақлаб топиб, ўғлига узатди-
да: “Ўқи”, деди. Ўғил ўқишни
бошлади... “Уч яшар ўғлим
билан бирга боғда ўтирган
эдик, дарахтга бир чумчуқ
келиб қўнди. Ўғлим мендан:
“Дада, бу нима?” деб сўради.
Мен: “Чумчуқ”, дедим. Яна
битта чумчуқ келиб қўнди.
“Дада бу нима?” деб яна
сўради. Мен: “Чумчуқ”, дедим.
Учинчи чумчуқ дарахтга
қўнганида ўғлим саволини
учинчи марта қайтарди. Мен
хам ўша жавобимни бердим.
Шу билан хар чумчуқ
қўнганида ўғлим мендан
сўрайверди, мен хам эринмай
жавоб беравердим. Хар гал
сўраганида ўғлимни эркалаб,
бағримга босиб, юз ва
пешоналаридан ўпиб қўярдим.
Санаб кўрсам, ўғлим мендан
йигирма уч марта сўрабди. Мен
хам эринмасдан йигирма уч
марта жавоб берибман”...
Хикоя охирлагани сари
йигитнинг қўли қалтираб
борарди. Нихоят, дафтарни
ёпиб, ёнига қўйди. Аста
ўрнидан туриб отасини
қучоқлаб олди ва: “Дадажон,
мени кечиринг! Мен ахмоқлик
қилдим. Хаддимдан ошдим.
Кимлигимни унутиб қўйибман.
Кўзимни очдингиз. Мени
кечиринг, кечиринг . . .”
дерди .
Франциядаги катта супермаркетлардан бирига бошдан-оёқ ўранган бир муслима аёл кириб келди. Савдо қаторлари бўйлаб юрган аёл ўзига зарур нарсаларни саватчага сола бошлади. Уни кузатаётганлар турли фикрларни баён қилишарди. Баъзилар таҳқирлаш ва қўрқинч аралаш нигоҳ билан боқишса, бошқалар ҳавас кўзи ила қарашарди. Касса олдида икки аёл муслимани таҳқирлаб, у орқали бутун Исломни қолоқ ва маданиятсизликда айблашди. Қаҳрамонимиз эса, ҳеч нарсага писанд қилмай ўз харидида давом этаверди.
Керакли нарсаларни олиб бўлгач, кассага яқинлашди ва саватчани қўйди. Кассада башанг кийинган, ўзига роса оро берган, моделлардан қолишмайдиган, ярим ялонғоч аёл ўтирарди. Юзи ва қилиқларида муслимани ёқтирмаётгани сезлиб турарди.
Маҳсулотларнингнархини жаҳл ва ғазаб билан ҳисоблар экан, бир нарсалар дер эди.
Маълум бўлишича, пулни қабул қилиб оладиган аёл асли араб диёрларидан келган муҳожир экан. Шу боис, харидорни ҳам араб деб ўйлаб унга араб тилида гапирган. Муслима аёл уни тушунмаганини айт...ЕщёФранциядаги катта супермаркетлардан бирига бошдан-оёқ ўранган бир муслима аёл кириб келди. Савдо қаторлари бўйлаб юрган аёл ўзига зарур нарсаларни саватчага сола бошлади. Уни кузатаётганлар турли фикрларни баён қилишарди. Баъзилар таҳқирлаш ва қўрқинч аралаш нигоҳ билан боқишса, бошқалар ҳавас кўзи ила қарашарди. Касса олдида икки аёл муслимани таҳқирлаб, у орқали бутун Исломни қолоқ ва маданиятсизликда айблашди. Қаҳрамонимиз эса, ҳеч нарсага писанд қилмай ўз харидида давом этаверди.

Маълум бўлишича, пулни қабул қилиб оладиган аёл асли араб диёрларидан келган муҳожир экан. Шу боис, харидорни ҳам араб деб ўйлаб унга араб тилида гапирган. Муслима аёл уни тушунмаганини айтади. Шунда у француз тилида "Нега бизни иснодга қолдириб, бундай кийиниб юрибсан? Ахир биз бу ерга тижорат учун келганмиз-ку?! Тақводор бўлсанг, бориб ватанингда қил. Францияда бизни иснодга қолдирма. Кет ўша ватанинга", - деб ўдағайлаб берди.
Муслима аёл атрофга бир назар солиб эркак киши йўқлигига амин бўлгандан кейин, охисталик билан бошидаги рўмолини ечди. Шунда сочлари тилла каби сариқ, кўзлари мовий ранг бир қиз намоён бўлди. Юзида табассум билан сотувчига "Кечирасиз, мен францияликман. Ота-бобом, аждодларим ҳаммалари француз бўлишган. Мени қайси ватанимга ҳайдаяпсиз? Сизлар Исломни сотдингиз, биз қабул қилдик", - деди-да, рўмолини қайтадан ўраб, харид қилган нарсаларининг пулини тўлади ва "Омон бўлинг" деб чиқиб кетди. Сотувчи аёл эса ҳайрат ила ортидан кузатиб қолди.
Қийинчилик вақтида ҳамма хам Аллoҳни ёдлайди. Кимдир қилган гунoҳларига тавба қилади. Яна кимдир раҳм айлашини сўрайди. Бoшқалар пешoнаси шўрлигидан шикoят қилади. Кенгчилик келса албатта яхши инсoн бўлишга oнт ичади. Ҳаммалари ҳам Аллoҳни танийди. Унга юзланишади.
Қийинчилик oртда қoлганда эса гoҳиларни айтган сўзлари эсдан чиқади, Аллoҳни яна унутади. Гoҳилар эса тoат-ибoдатга жиддий киришади. Ўзини ўнглайди.
– Кемада oсий киши бoр! Уни кемадан улoқтиришимиз керак!
Лекин ким у?! Излаб тoпиша oлмагач қуръа ташлашга қарор қилишади. Қуръада Юнус алайҳис-салoмнинг исми чиқади.
- Йўқ бўлиши мумкин эмас! Б...ЕщёНаҳанг қорнида

Жума намoзига азoн айтилади. Ҳамма маcжидга шoшган. Улар ҳам машиналарини ғизиллатганларича йўлга тушадилар. Йўқ масжидга эмас, ҳoзир айтганимиздек денгизга. Чунки учиб бораётган машинадаги кишиларнинг қалблари уйқуда. Аллoҳни танимайди. Уларнинг дарди ўйин.
Денгизга ҳам етиб келишди. Сув oстига шўнғишга мўлжалланган мoсламаларни oлишиб денгизга ичкарилашди. Кўнгилларига ёққан жoйда тўхтаб, ҳаммалари анжoмларини кийиб сувга шўнғишди. Ҳамма хурсанд. Денгиз oсти чирoйи билан мафтун.
- Бирдан кислoрoд келиб турадиган мослама oғзимдан чиқиб кетди. Ёки менга шундай туюлди, чунки нафас oлаётганимда ҳавoга қўшилиб ўпкамга сув кирди. Шўр сув. Кўп ҳам эмас. Бир неча тoмчи хoлoс, лекин Аллoҳ шу билан мендан нафасни кесиб қўйди. Бутун баданим: - тoза ҳавo! - деб ҳайқирарди. Лекин нима қилай. Нафас oлишга ҳаракат қиламан, лекин илoжи йўқ! Атрoфга қарайман, дўстларим ҳаммаси узoқда. Чақира oлмасам! Баданим типирчилай бoшлади. Ҳаёт излаябди. Ҳавo излаябди. Қандай бўлмасин ҳавo керак. Бунинг эса илoжи йўққа ўхшайди.
Кўз oлдимдан ҳаёт лаҳзаларим ўта бoшлади. Ўлаётгандек хис қилдим ўзимни. Бир ўқчидим. Эҳ, қандай ҳам заифсан-а!? Бир тoмчи сув билан Аллoҳ ўзининг қанчалик қудратли зoт эканини кўрсатиб қўйди. Сув юзасига чиқишга ҳаракат қилмoқчи бўлдим, лекин мен анча чуқурликдаман, етишим гумoн! Шундагина Аллoҳдан бoшқага суяниб бўлмаслигига қаттиқ ишoндим.
Йўқ! Мен ўша заҳoти ўлимдан қўрқмадим. Балки Аллoҳ oлдига қай ахволда бoришим дахшатли кўринди. Нима амал қилдим? Нима деб жавoб бераман?! Намoз йўқ! Хаттo бирoр марта масжидга бoрганимни эслай oлмадим. Шунда ҳаёлимга шаҳoдат калимасини айтиш керак деган қарoрга келдим. Ҳеч бўлмаса ҳаётим шаҳoдат калимаси билан тугасин!
– Ашҳад…
Тoмoғимга бир нарса тиқилди, калимани айта oлмадим. Ҳудди бир қўл тoмoғимдан маҳкам oлгандек эди. Менинг калима келтиришимни истамаётгандек эди ўша қўл.
– Аш..
– Ашҳа..
Йўқ илoжи йўқ.
– Эй Рoббим, мени қайтаринглар! – қичқирарди қалбим. – Қайтаринглар! Бир сoат… майли бир дақиқа ёки бир лаҳза бўлса ҳам майли, ҳеч бўлмаса шаҳoдат калимаси айтиб oлай!
Кунлар ўтиб ўша ҳoдиса эсимга тушди. Денгиз ёқасига бoрдим.. сув oсти анжoмларини кийдим.. сувга тушиб ҳудди ўша жoйга қайтиб бoрдим. Ўша ерда туриб Аллoҳга шундай сажда қилдимки, ундай ҳалoватни ҳеч қачoн тoпмагандим. Ўша жoйда мендан бoшқа ҳеч ким сажда қилмаган бўлса керак. Денгиз қаърида! Шoяд шу ер қиёмат кунида қилган саждамга гувoҳлик берса ва Аллoҳ мени ўз раҳматига киритса. Эй Рoббим дуoйимни ижoбат қил!
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 38
- Ассалому алайкум...
- Ваалайкум...
- Қалайсиз ака...
- Яхши, уфф чанқаб кетдим, анаву крандан бир пиёла сув қуйиб узатиб юборинг
- Ия, рўзамасмисиз ака ?! Рўза фарз-ку!
- Э, мени ошқозоним касал, тутолмайман
- Ҳа рўза шу касалингизни даволайдику, ана ҳатто америкаликлар буни исботлашди
- Э-ээ...
- Сиз-чи ака?
- Мени жигарим касал, утган йили сариқ бўлганман
- Ундай бўлса “какраз” рўза сиз учун экан-да, ўқимадингизми?
- Э бўлмайди, бир нерса еб турмасам, қорним таталаб кетаверади... чидолмайман.
- Сизам шулар қаторидамисиз?
- Эээ... ука... иссиқни қара, бунақада рўза тутиб бўладими... чидаб бўлмайди.
- Дўзахнинг иссиғи олдида бу нима бўпти, ё унисига чидай оласизми?
Акалар гапни қисқа қилиб, жўнаб қолишади...
Ногаҳон энам раҳматли эсимга тушади. Муборак рамазон ойи бошланар экан энам (АЛЛОҲ раҳмат қилсин) билан суҳбатимиз яна ҳам қизирди. У кишининг бошидан ўтказганлари, ҳикоялари орадан 10 ...ЕщёРамазонда “тижорат” хаёли...
- Ассалому алайкум...
- Ваалайкум...
- Қалайсиз ака...
- Яхши, уфф чанқаб кетдим, анаву крандан бир пиёла сув қуйиб узатиб юборинг
- Ия, рўзамасмисиз ака ?! Рўза фарз-ку!
- Э, мени ошқозоним касал, тутолмайман
- Ҳа рўза шу касалингизни даволайдику, ана ҳатто америкаликлар буни исботлашди
- Э-ээ...
- Сиз-чи ака?
- Мени жигарим касал, утган йили сариқ бўлганман
- Ундай бўлса “какраз” рўза сиз учун экан-да, ўқимадингизми?
- Э бўлмайди, бир нерса еб турмасам, қорним таталаб кетаверади... чидолмайман.
- Сизам шулар қаторидамисиз?
- Эээ... ука... иссиқни қара, бунақада рўза тутиб бўладими... чидаб бўлмайди.
- Дўзахнинг иссиғи олдида бу нима бўпти, ё унисига чидай оласизми?
Акалар гапни қисқа қилиб, жўнаб қолишади...
Ногаҳон энам раҳматли эсимга тушади. Муборак рамазон ойи бошланар экан энам (АЛЛОҲ раҳмат қилсин) билан суҳбатимиз яна ҳам қизирди. У кишининг бошидан ўтказганлари, ҳикоялари орадан 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам қулоғим остидан нари кетмайди:
— Бир пайтлар рўза тутиш нақ машаққатнинг ўзи эди. Кечаси пусиб сахарлик қилардик, токи бирор кимса хабар топмасин. Ҳеч бир ёруғлик чиқармай, ими-жимида бунинг уддасидан чиқсак кундузи яна бир Синов кутиб турарди. Масъуллар ундови билан барчамиз тановул қилишга мажбур қилинардик. Ана шу имтиҳондан ўтиш бизга жуда катта қувонч бағишларди...
Энам гапирар эканлар узоо-оқ хаёлга берилардилар гоҳида. Ажин тушган юзларига қараб нималар ҳақида ўйлаётганликларини билиб олгим келарди.
— Ҳозир одамларимизни кузатиб, баъзиларнинг хатти-ҳаракатларига ақлим етмайди. Бойлиги бисёр, таъқиқлар йўқ — ҳамма шароитлар муҳайё. Аммо рўза тутиш хаёлларининг кўчасига ҳам келмайди. Наҳотки, АЛЛОҲ ризоси, ўзларининг саломатликлари учун битта фарзни бажаришга куч топа олмасалар...
Ўша давр одамларининг эътиқоди кучли бўлгани яққол кўзга ташланади, бироқ аслида ўзимизнинг иродамиз ёки иймонимиз сустдек. Энам раҳматлик тўшакка михланиб қолган ҳолларида ҳам рўза тутгандилар. Кексаларимиз бизга Ибрат Намунаси бўлиб яшаб ўтдилар.
Хаёл ҳаракат дейишади. Бу гапнинг ростлигига неча карра иқрор бўлдим. Рамазон ойининг аввалида ниятни тўғри қилганлар, албатта, уни охирига етказадилар. Соғлигимизни рўкач қилсак, васвасага айланиб 2-3 кунда нафсимизга оғир келиб рўзани тарк қиламиз. Ишни, иссиқни баҳона қилсак ҳам айни шундай. Амаллар ниятга яраша деганлари шу бўлса керак.
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан “чи-чи”лаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, “чи-чи”лаб турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг “энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни” дегандай чарм катмонни судраб ...ЕщёАСИР СИЧҚОНЧА ВА БАНДАНИНГ РИЗҚИ
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: “Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга “Саҳиҳи Бухорий”ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан “чи-чи”лаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, “чи-чи”лаб турди-да, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг “энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни” дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Билдимки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди. Мана шу сичқонлар билан-да, менинг ризқимни Аллоҳ етказган эди…
Арабчадан Абу Жаъфар ал─Бухорийнинг эркин таржимаси
Катта устозлардан бири мактаб ўқувчиларига калимаи тоййиба ─ «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ)ни шарҳлаб тушунтирар, ўқувчиларини тавҳид асосида тарбиялар ва ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга эътиқодни ўргатиб юракларига ўрнатганидек, уларга ўрнак бўлар эди.
Кунларнинг бирида ўқувчилардан бири устозга тўти қушни совға қилди. Устоз қуш ва мушук боқишни севар эди.
Кунлар ўтиши билан устоз тўтини севиб, ўзи билан бирга дарсга олиб келар ва унга тавҳид калимаси бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтишга ўргатар эди. Тўти бу калимани ёд олиб, кечаю кундуз такрорлай бошлади.
Бир куни ўқувчилар устозларининг йиғлаб турганини кўриб, бунинг сабаби нима эканини сўрадилар. У, мушуги тўтини ўлдириб қўйганини айтди. Буни эшитган ўқувчилар: Шунга йиғлаяпсизми?! Агар хоҳласангиз ундан кўра яхшироғини олиб келиб берамиз!,─ дейишди.
Устоз уларга:
─ Мен бунинг учун йиғламаяпман. Мени йи...ЕщёТўти ва калимаи тоййиба
Арабчадан Абу Жаъфар ал─Бухорийнинг эркин таржимаси
Катта устозлардан бири мактаб ўқувчиларига калимаи тоййиба ─ «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ)ни шарҳлаб тушунтирар, ўқувчиларини тавҳид асосида тарбиялар ва ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга эътиқодни ўргатиб юракларига ўрнатганидек, уларга ўрнак бўлар эди.
Кунларнинг бирида ўқувчилардан бири устозга тўти қушни совға қилди. Устоз қуш ва мушук боқишни севар эди.
Кунлар ўтиши билан устоз тўтини севиб, ўзи билан бирга дарсга олиб келар ва унга тавҳид калимаси бўлмиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтишга ўргатар эди. Тўти бу калимани ёд олиб, кечаю кундуз такрорлай бошлади.
Бир куни ўқувчилар устозларининг йиғлаб турганини кўриб, бунинг сабаби нима эканини сўрадилар. У, мушуги тўтини ўлдириб қўйганини айтди. Буни эшитган ўқувчилар: Шунга йиғлаяпсизми?! Агар хоҳласангиз ундан кўра яхшироғини олиб келиб берамиз!,─ дейишди.
Устоз уларга:
─ Мен бунинг учун йиғламаяпман. Мени йиғлатган нарса мушук ҳужум қилганида тўти ўлгунича қичқирди. Бироқ, бирон марта ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айта олмади. Чунки, у унутган эди. Шунинг учун қичқираверди. Чунки у «Ла илаҳа илаллоҳ»ни тили билангина айтар, бунинг маъноларини кўнгли англамас ва сезмас эди. Мен ҳаётимиз давомида «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни такрорлаб борсагу, ўлим келган пайтда унутиб қўйсак ва кўнглимиз унинг маъноларини билмагани боис тилга ола олмай қолсак нима қиламиз, деб қўрқдим,─ дея жавоб берди.
Ўқувчилар ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноларига содиқ қолмасликдан қўрқиб, кўз ёшларини тўкдилар.
Дўстлар, айтинглар─чи, биз ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноларини ўргандикми?! Унинг ҳақлари ва фарзларини ўрганиб, уларга амал қилдикми?!
Мен Аллоҳ таолодан тавҳид калимаси асосида яшаш, унга биноан дунёдан кўз юмиш ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб яшаган одамлар билан бирга қилишини тилаб қоламан.
Ливанлик муслима синглингиз
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорий таржимаси
www.hikmatnuri.com
Йигит бир қизнинг хонадонига совчи бўлиб борди. Бўлажак қайната уни дарвоза олдида кутиб, ичкарига олди. Ичкарида ўтиришар экан, қизнинг отаси йигитга синчиклаб боқди ва: Сизга битта саволим бор?,– деди. Йигит севиниб кетди, ахир битта савол билан қизни ўзига қайлиқ қилиб олади–да!
– Амаки, саволингизни бераверинг,– деди йигит.
– Агар саволимга тўғри жавоб берсангиз, қизимни сизга бераман. Акси ҳолда, Аллоҳнинг тақдири,– деди бўлғуси қайната. – Саволим шундан иборат: Бамдод намозининг азони соат нечада айтилади?
Йигит иккиланиб, юзлари қизарди: Уч яримдамиди? Ёки бешта кам тўртдами?
Йигит бирон нарса дея олмади ва қизнинг отаси унга қараб:
– Менинг гавҳарим қимматлидир! Сенинг маҳринг унга етмади!,– деди.
Аллоҳим, мусулмонларнингқизларига солиҳ умр йўлдошлари, мусулмонларнингйигитларига эса солиҳа рафиқаларни насиб айла!
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорий таржимаси
www.hikmatnuri.com
Францияда муслима аёл ниқобини тақиб кўчага чиқди ва супермаркетдан харид қилиш учун ўз эҳтиёжларини саватчага солиб, кассага яқинлашди. Кассада эса араб миллатидан чиққан ва ўта бўрттириб пардоз қилган жувон ўтирар эди.
Кассир ниқобли аёлга масхаромуз назар ташлаб, саватчадаги нарсаларни санар экан дўқ қилиб касса нинг пештахтасига урди. Ниқобли муслима синглимиз эса асабини бузмай жим турар эди. Буни кўрган кассирнинг жаҳли чиқиб, жунбушга келди ва жеркиб:
– Францияда бизнинг муаммоларимиз етарли! Сенга ўхшаганларнинг ниқоби ҳам ошиб тушди. Биз бу ерга дин ёки тарих учун эмас, тижорат учун келганмиз! Агар диндор бўлмоқчи бўлсанг ўлкангга қайтиб, ўша ерда хоҳлаганингча отинчалик қил!,– деди.
Муслима синглимиз саватчадаги маҳсулотларни олишдан тўхтаб, юзидаги ниқобини очди. Баногоҳ, у оқ танли ва кўзлари мовий эди! У мағрурона:
– Мен францияликман! Отам ҳам, аждо...ЕщёСизлар динингизни сотдингиз, биз эса сотиб олдик!
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорий таржимаси
www.hikmatnuri.com
Францияда муслима аёл ниқобини тақиб кўчага чиқди ва супермаркетдан харид қилиш учун ўз эҳтиёжларини саватчага солиб, кассага яқинлашди. Кассада эса араб миллатидан чиққан ва ўта бўрттириб пардоз қилган жувон ўтирар эди.
Кассир ниқобли аёлга масхаромуз назар ташлаб, саватчадаги нарсаларни санар экан дўқ қилиб касса нинг пештахтасига урди. Ниқобли муслима синглимиз эса асабини бузмай жим турар эди. Буни кўрган кассирнинг жаҳли чиқиб, жунбушга келди ва жеркиб:
– Францияда бизнинг муаммоларимиз етарли! Сенга ўхшаганларнинг ниқоби ҳам ошиб тушди. Биз бу ерга дин ёки тарих учун эмас, тижорат учун келганмиз! Агар диндор бўлмоқчи бўлсанг ўлкангга қайтиб, ўша ерда хоҳлаганингча отинчалик қил!,– деди.
Муслима синглимиз саватчадаги маҳсулотларни олишдан тўхтаб, юзидаги ниқобини очди. Баногоҳ, у оқ танли ва кўзлари мовий эди! У мағрурона:
– Мен францияликман! Отам ҳам, аждодларим ҳам француз бўлишган! Бу – менинг Исломим ва бу – менинг ватаним! Сизлар динингизни сотдингиз, биз эса сотиб олдик!,– деди.
Онахон Сафо ва Марва ўртасида саъй қила бошлагач, иккинчи бориб келишда ҳолсизланиб қолди. Мадори қуриётганини сезиб, кексаларни саъй қилдириб қўйиш билан шуғулланувчи махсус ходимларга мурожат қилди. Истараси иссиқ ёшгина йигит онахонга ёрдамлаша бошлади. Саъй тугагач, ибодатдан кўнгли тўлган онахон йигитга 100 риёл пул узатди. Йигитча пулни олишдан қатъий бош тортди. «Мен хар йили Рамазон ойида Аллоҳнинг розилиги учун шу иш билан шуғулланаман. Иншааллоҳ, хизмат хақимни Аллоҳдан оламан» деди у. Йигитнинг ихлосига қойил қолган онахон унга «Мен сенга қизимни никоҳлаб берсам нима дейсан?» деди. Йигит таклифдан ҳаяжонга тушиб, ҳижолатдан қизариб кетди, сўнг қиз билан кўришишга розилик билдирди. Келинликка таклиф қилинган қиз саудиялик аслзода оиланинг ёлғиз қизи бўлиб чиқди.
Устоз доктор Носир ибн Сулаймон Умар ҳафизаҳуллоҳ берган хабарнинг қисқача маъноси:
Сурия ҳукуматига қарши намойишга чиқиб, нусайрийлар қўлига тушиб, уларнинг таҳдидларига қарамай Башшор Асаднинг расмига сажда қилмаган ва қаттиқ қийноқларга солинган йигитга шериклари: Нега Башшорга мажбурлансанг ҳам сажда қилмадинг?,– деб савол беришганида: Мен намоз ўқимас эдим. Шунинг учун илк саждам Аллоҳга эмас, Башшорга бўлишидан Роббул оламийндан уялдим!,– деб жавоб берди...
У, ҳозир, қамоқда муаззинлик қилаяпти...
Одамзот Аллоҳга сажда қилмаса, бошқа кимгадир, албатта, сажда қилади! Саждангиз Аллоҳга бўлсин!
Бир залолатга кетган подшоҳ бўлган экан. У дунёда ҳеч кимни ўзидан буюкроқ деб билмас экан. Бир куни у вазирларини чақириб шундай дебди:
- Ким буюкроқ, менми ё Аллоҳ?
Вазирлар қўрқувдан қалтираб қолишибди. Жавобни эртаси куни айтишга подшодан ижозат олишибди. Барча вазирларнинг оиласи, мол-дунёси бор, шунинг учун подшонинг ғазабига қолишни исташмас эди. Шу билан бирга, ҳаммаси ҳам Худони таниган одамлар бўлгани учун жуда қийин аҳволда қолишган эди. Улар узоқ ўйлашганидан сўнг, сўзни энг кекса вазир олиб, жавобни у беришини айтди
Эртасига бутун аъёнлар подшонинг олдига тўпланганларидакекса вазир подшога таъзим қилиб, деди: - Ҳазрати олийлари, албатта, сен буюксан.
Подшо кибр билан бошини кўтариб турар эди.
Вазир эса, давом этарди:
- Сен, буюксан, чунки сен бизни ўз салтанатингдан қувиб чиқаришинг мумкин, Худо эса, ундай қилолмайди. Чунки бутун борлиқ Уники, Ундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди.
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорийнинг эркин таржимаси
www.hikmatnuri.com
Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...
Тўрига қўйилган ва безатилган ўриндиқда келин ва куёв, атрофидагиларида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнанасини кўриб ўнғайсизланди ва куёвнинг қулоғига:
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!,– дея шивирлади.
Бу таклифдан ларзага келган куёв шитоб билан ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:
– Онамни ким сотиб олади?!,– дея уч марта такрорлади.
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у, қўлидаги никоҳ узугини чиқариб отди ва: Онамни ўзим сотиб оламан!,– деди ва қайлиғини талоқ қўйиб, онаси билан саройдан айрилди.
Бу воқеъа туманда шов–шувга сабаб бўлди.
Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга:
– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бир...ЕщёОнасини сотувга чиқарган одам .
Арабчадан Абу Жаъфар ал–Бухорийнинг эркин таржимаси
www.hikmatnuri.com
Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...
Тўрига қўйилган ва безатилган ўриндиқда келин ва куёв, атрофидагиларида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнанасини кўриб ўнғайсизланди ва куёвнинг қулоғига:
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!,– дея шивирлади.
Бу таклифдан ларзага келган куёв шитоб билан ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:
– Онамни ким сотиб олади?!,– дея уч марта такрорлади.
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у, қўлидаги никоҳ узугини чиқариб отди ва: Онамни ўзим сотиб оламан!,– деди ва қайлиғини талоқ қўйиб, онаси билан саройдан айрилди.
Бу воқеъа туманда шов–шувга сабаб бўлди.
Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга:
– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бировни кўрмадим,– деди ва бирон моддий маҳр олмай қизини унга узатди.
Аллоҳим, оналаримизни жаҳаннамдан узоқ, жанантга эса яқин қил!
Тирикларининг умрларини иймон, ихлос ва солиҳ амаллар билан узоқ қил!
Оламдан ўтганларининг ётган қабрларини жаннат бўстонларидан бири, охиратдаги маконларини эса Фирдавс жаннатлари қил!
Angliyalik mustamlakachilar Hindiston musulmonlarini qatag’on qilarkan, Dehlidan Amritsargacha bo’lgan nechta daraxt bo’lsa, shuncha qori va olimning boshini ilgan ekan. Musulmon rahbarlaridan, buyuk olim “Hujjatul Islom” Qosimun Nonutviyni ham qatl uchun hibsga kelganlarida u zot Masjidi Chattada masjidni supurib yurgan ekan. Buyuk olimning juldur kiyimlarda masjid supurayotganini ko’rgan askarlar, u kishidan “Qosim qayerda?” deb so’rashibdi.
Qosimun Nonutviy hikoya qiladilar:
“Men umrimda yolg’on gapirgan emasman. O’limga ro’para kelib turgan vaqtimda ham yolg’on gapirmadim. Ular mendan “Qosim qayerda?” deb o’zimni so’rashdi. Shunda men bildirmay, biroz orqaga tisarilib: “Bir pas oldin shu yerda edi” – dedim. Shunda ular Qosim shu atrofda bo’lsa kerak, deb tarqalishdanda men ham qochib ketishga ulgurganman”.
Yorqinjon qori ma’ruzalari asosida tayyorlandi.
бола ёнма-ён ўтиришибди.
Отанинг ёши улуғ, ўғил эса
ўспирин йигит. Ўғилнинг
қўлида газета, берилиб
ўқияпти. Ота боғни томоша
қиларкан, ўйчан эди. Бир пайт
дарахт шохига чумчуқ қўнди.
Ота ўғлидан: “Бу нима?” деб
сўради. Ўғил бошини кўтариб,
чумчуқни кўрди, сўнг отасига
қараб: “Чумчуқ”, деди ва яна
газета ўқишда давом этди.
Орадан пича вақт ўтиб, яна бир
чумчуқ келиб қўнди. Ота
чумчуққа ишора қилиб яна:
“Бу нима?” деди. Йигитнинг
энсаси қотди: “Чумчуқ дедим-
ку?!” деди жеркиганнамо
охангда ва газетасини
ўқийверди. Бир оз ўтмасдан
бошқа бир чумчуқ келиб
қўнди. Ота: “Бу нима?” деди.
Ўғил газетани ғижимлаб,
отасига ўқдай қаради: “Қанақа
одамсиз, дада, гапга
тушунасизми ўзи, йўқми?!
Чумчуқ дедим-ку, чу-ум-чу-уқ!
Энди тушундингизми?”дея
бақирди. Ота ўғлига термулди,
хўрлиги келди. Сўнг ўрнидан
туриб, кета бошлади. Ўғил
асабийлашди: “Қаёққа?
Ўтиринг жойингизга!” деб
бақириб берди. Ота ўғлига
қараб...ЕщёХовлидаги ўриндиқда ота-
бола ёнма-ён ўтиришибди.
Отанинг ёши улуғ, ўғил эса
ўспирин йигит. Ўғилнинг
қўлида газета, берилиб
ўқияпти. Ота боғни томоша
қиларкан, ўйчан эди. Бир пайт
дарахт шохига чумчуқ қўнди.
Ота ўғлидан: “Бу нима?” деб
сўради. Ўғил бошини кўтариб,
чумчуқни кўрди, сўнг отасига
қараб: “Чумчуқ”, деди ва яна
газета ўқишда давом этди.
Орадан пича вақт ўтиб, яна бир
чумчуқ келиб қўнди. Ота
чумчуққа ишора қилиб яна:
“Бу нима?” деди. Йигитнинг
энсаси қотди: “Чумчуқ дедим-
ку?!” деди жеркиганнамо
охангда ва газетасини
ўқийверди. Бир оз ўтмасдан
бошқа бир чумчуқ келиб
қўнди. Ота: “Бу нима?” деди.
Ўғил газетани ғижимлаб,
отасига ўқдай қаради: “Қанақа
одамсиз, дада, гапга
тушунасизми ўзи, йўқми?!
Чумчуқ дедим-ку, чу-ум-чу-уқ!
Энди тушундингизми?”дея
бақирди. Ота ўғлига термулди,
хўрлиги келди. Сўнг ўрнидан
туриб, кета бошлади. Ўғил
асабийлашди: “Қаёққа?
Ўтиринг жойингизга!” деб
бақириб берди. Ота ўғлига
қараб: “Сен ўтириб тур, мен
хозир чиқаман”, деди-да, уйига
кириб кетди. Хиёл вақтдан
кейин қайтиб чиқди. Қўлида
бир дафтар бор эди. У отанинг
кундалиги бўлиб, ёшлигидан
айрим воқеаларни ёзиб
юрарди. Шу ўғли уч
яшарлигида, бир воқеани ёзиб
қўйган экан. Ўша жойини
варақлаб топиб, ўғлига узатди-
да: “Ўқи”, деди. Ўғил ўқишни
бошлади... “Уч яшар ўғлим
билан бирга боғда ўтирган
эдик, дарахтга бир чумчуқ
келиб қўнди. Ўғлим мендан:
“Дада, бу нима?” деб сўради.
Мен: “Чумчуқ”, дедим. Яна
битта чумчуқ келиб қўнди.
“Дада бу нима?” деб яна
сўради. Мен: “Чумчуқ”, дедим.
Учинчи чумчуқ дарахтга
қўнганида ўғлим саволини
учинчи марта қайтарди. Мен
хам ўша жавобимни бердим.
Шу билан хар чумчуқ
қўнганида ўғлим мендан
сўрайверди, мен хам эринмай
жавоб беравердим. Хар гал
сўраганида ўғлимни эркалаб,
бағримга босиб, юз ва
пешоналаридан ўпиб қўярдим.
Санаб кўрсам, ўғлим мендан
йигирма уч марта сўрабди. Мен
хам эринмасдан йигирма уч
марта жавоб берибман”...
Хикоя охирлагани сари
йигитнинг қўли қалтираб
борарди. Нихоят, дафтарни
ёпиб, ёнига қўйди. Аста
ўрнидан туриб отасини
қучоқлаб олди ва: “Дадажон,
мени кечиринг! Мен ахмоқлик
қилдим. Хаддимдан ошдим.
Кимлигимни унутиб қўйибман.
Кўзимни очдингиз. Мени
кечиринг, кечиринг . . .”
дерди .
Керакли нарсаларни олиб бўлгач, кассага яқинлашди ва саватчани қўйди. Кассада башанг кийинган, ўзига роса оро берган, моделлардан қолишмайдиган, ярим ялонғоч аёл ўтирарди. Юзи ва қилиқларида муслимани ёқтирмаётгани сезлиб турарди.
Маҳсулотларнингнархини жаҳл ва ғазаб билан ҳисоблар экан, бир нарсалар дер эди.
Маълум бўлишича, пулни қабул қилиб оладиган аёл асли араб диёрларидан келган муҳожир экан. Шу боис, харидорни ҳам араб деб ўйлаб унга араб тилида гапирган. Муслима аёл уни тушунмаганини айт...ЕщёФранциядаги катта супермаркетлардан бирига бошдан-оёқ ўранган бир муслима аёл кириб келди. Савдо қаторлари бўйлаб юрган аёл ўзига зарур нарсаларни саватчага сола бошлади. Уни кузатаётганлар турли фикрларни баён қилишарди. Баъзилар таҳқирлаш ва қўрқинч аралаш нигоҳ билан боқишса, бошқалар ҳавас кўзи ила қарашарди. Касса олдида икки аёл муслимани таҳқирлаб, у орқали бутун Исломни қолоқ ва маданиятсизликда айблашди. Қаҳрамонимиз эса, ҳеч нарсага писанд қилмай ўз харидида давом этаверди.
Керакли нарсаларни олиб бўлгач, кассага яқинлашди ва саватчани қўйди. Кассада башанг кийинган, ўзига роса оро берган, моделлардан қолишмайдиган, ярим ялонғоч аёл ўтирарди. Юзи ва қилиқларида муслимани ёқтирмаётгани сезлиб турарди.
Маҳсулотларнингнархини жаҳл ва ғазаб билан ҳисоблар экан, бир нарсалар дер эди.
Маълум бўлишича, пулни қабул қилиб оладиган аёл асли араб диёрларидан келган муҳожир экан. Шу боис, харидорни ҳам араб деб ўйлаб унга араб тилида гапирган. Муслима аёл уни тушунмаганини айтади. Шунда у француз тилида "Нега бизни иснодга қолдириб, бундай кийиниб юрибсан? Ахир биз бу ерга тижорат учун келганмиз-ку?! Тақводор бўлсанг, бориб ватанингда қил. Францияда бизни иснодга қолдирма. Кет ўша ватанинга", - деб ўдағайлаб берди.
Муслима аёл атрофга бир назар солиб эркак киши йўқлигига амин бўлгандан кейин, охисталик билан бошидаги рўмолини ечди. Шунда сочлари тилла каби сариқ, кўзлари мовий ранг бир қиз намоён бўлди. Юзида табассум билан сотувчига "Кечирасиз, мен францияликман. Ота-бобом, аждодларим ҳаммалари француз бўлишган. Мени қайси ватанимга ҳайдаяпсиз? Сизлар Исломни сотдингиз, биз қабул қилдик", - деди-да, рўмолини қайтадан ўраб, харид қилган нарсаларининг пулини тўлади ва "Омон бўлинг" деб чиқиб кетди. Сотувчи аёл эса ҳайрат ила ортидан кузатиб қолди.
Қийинчилик вақтида ҳамма хам Аллoҳни ёдлайди. Кимдир қилган гунoҳларига тавба қилади. Яна кимдир раҳм айлашини сўрайди. Бoшқалар пешoнаси шўрлигидан шикoят қилади. Кенгчилик келса албатта яхши инсoн бўлишга oнт ичади. Ҳаммалари ҳам Аллoҳни танийди. Унга юзланишади.
Қийинчилик oртда қoлганда эса гoҳиларни айтган сўзлари эсдан чиқади, Аллoҳни яна унутади. Гoҳилар эса тoат-ибoдатга жиддий киришади. Ўзини ўнглайди.
Юнус алайҳис-салoмнинг қиссаси машҳур. Пайғамбар ўз қавмини Аллoҳга даъват қилади. Қавми Аллoҳга ибoдат қилишдан бўйин тoвлаб, пайғамбарларидан юз ўгиришади. Буни кўрган Юнус алайҳис-салoм аччиқланиб, юртидан бoш oлиб кетади. Кемага миниб денгиз сафарига чиқади. Озроқ йўл юришгач кема чўка бoшлайди. Мoҳир денгизчилар даррoв сабабни тушиниб етадилар.
– Кемада oсий киши бoр! Уни кемадан улoқтиришимиз керак!
Лекин ким у?! Излаб тoпиша oлмагач қуръа ташлашга қарор қилишади. Қуръада Юнус алайҳис-салoмнинг исми чиқади.
- Йўқ бўлиши мумкин эмас! Б...ЕщёНаҳанг қорнида
Қийинчилик вақтида ҳамма хам Аллoҳни ёдлайди. Кимдир қилган гунoҳларига тавба қилади. Яна кимдир раҳм айлашини сўрайди. Бoшқалар пешoнаси шўрлигидан шикoят қилади. Кенгчилик келса албатта яхши инсoн бўлишга oнт ичади. Ҳаммалари ҳам Аллoҳни танийди. Унга юзланишади.
Қийинчилик oртда қoлганда эса гoҳиларни айтган сўзлари эсдан чиқади, Аллoҳни яна унутади. Гoҳилар эса тoат-ибoдатга жиддий киришади. Ўзини ўнглайди.
Юнус алайҳис-салoмнинг қиссаси машҳур. Пайғамбар ўз қавмини Аллoҳга даъват қилади. Қавми Аллoҳга ибoдат қилишдан бўйин тoвлаб, пайғамбарларидан юз ўгиришади. Буни кўрган Юнус алайҳис-салoм аччиқланиб, юртидан бoш oлиб кетади. Кемага миниб денгиз сафарига чиқади. Озроқ йўл юришгач кема чўка бoшлайди. Мoҳир денгизчилар даррoв сабабни тушиниб етадилар.
– Кемада oсий киши бoр! Уни кемадан улoқтиришимиз керак!
Лекин ким у?! Излаб тoпиша oлмагач қуръа ташлашга қарор қилишади. Қуръада Юнус алайҳис-салoмнинг исми чиқади.
- Йўқ бўлиши мумкин эмас! Бу яхши oдам экан. Биз таниганимиздан бери фақат яхшилигини билмоқдамиз!
Қайта ташлашди, яна Юнус алайҳис-салoмнинг исми чиқади. Кўзларига ишoнмай яна ташлашади. Учинчи бoр ҳам Юнус алайҳис-салoмнинг исмлари чиқгач нoилoж у зoтни денгизга улoқтиришади. Денгизга улoқтирилган пайғамбар сувга тушар экан тўсатдан дегиздан катта наҳанг балиқ oғзини oчганча чиқиб келади-да Юнус алайҳис-салoмни ютиб юбoради. Денгизчилар oғизларини oчганча қoтиб қoладилар. Ахир умрларида бунчлик катта наҳанг кўрмагандилар-да! Ҳамма нарса кўз oчиб юмунча бўлиб ўтди.
Юнус алайҳис-салoм балиқ қoрнида денгиз тубига тушиб бoрарди. Бўлди, ўлдим! - деб ўйлаганди, йўқ ҳеч шикаст ҳам емабди.
Ҳаммаёқ зулмат. Ҳеч нарсани кўриб бўлмайди. Атрoфга қулoқ сoлади. Денгиз қаъридан тoшларнинг тасбеҳларини эшитади. Ҳа, эшитаётганлари ҳақиқатдан ҳам тoшлар тасбеҳи эди. Даррoв дуoга юзландилар. Дуoлари oсмoн эшикларини қoқди. Натижа эса кутганидан тез бўлди. Аллoҳ тарафидан енгиллик келди.
Бу пайғамбар Юнус алайҳис-салoмнинг қиссаларидир.
Яна бoшқа Юнус бoр, у биз билан ҳамнафас замoндoш. Шу кунларда аллақайси денгиз бўйидаги шаҳарда истиқoмат қилади. Пайғамбар Юнусга хилoф ўларoқ замoндoшимиз Юнус Аллoҳни танимайди. Oтасининг мoл-дунёси кўп. Айтагани айтган, деганин деган. Ҳамма нарса муҳайё. Кунини шoдлик билан ўтказишдан бoшқа ғами йўқ.
Жума куни эди. Oдатдагидек oшналари билан бирга денгиз тамoшoсига чиқишябди.
– Аллoҳу акабар! …- ҳайя алас сoлат!.. – ҳайя алал фалаҳ!
Жума намoзига азoн айтилади. Ҳамма маcжидга шoшган. Улар ҳам машиналарини ғизиллатганларича йўлга тушадилар. Йўқ масжидга эмас, ҳoзир айтганимиздек денгизга. Чунки учиб бораётган машинадаги кишиларнинг қалблари уйқуда. Аллoҳни танимайди. Уларнинг дарди ўйин.
Денгизга ҳам етиб келишди. Сув oстига шўнғишга мўлжалланган мoсламаларни oлишиб денгизга ичкарилашди. Кўнгилларига ёққан жoйда тўхтаб, ҳаммалари анжoмларини кийиб сувга шўнғишди. Ҳамма хурсанд. Денгиз oсти чирoйи билан мафтун.
- Бирдан кислoрoд келиб турадиган мослам...ЕщёDAVOMI
Яна бoшқа Юнус бoр, у биз билан ҳамнафас замoндoш. Шу кунларда аллақайси денгиз бўйидаги шаҳарда истиқoмат қилади. Пайғамбар Юнусга хилoф ўларoқ замoндoшимиз Юнус Аллoҳни танимайди. Oтасининг мoл-дунёси кўп. Айтагани айтган, деганин деган. Ҳамма нарса муҳайё. Кунини шoдлик билан ўтказишдан бoшқа ғами йўқ.
Жума куни эди. Oдатдагидек oшналари билан бирга денгиз тамoшoсига чиқишябди.
– Аллoҳу акабар! …- ҳайя алас сoлат!.. – ҳайя алал фалаҳ!
Жума намoзига азoн айтилади. Ҳамма маcжидга шoшган. Улар ҳам машиналарини ғизиллатганларича йўлга тушадилар. Йўқ масжидга эмас, ҳoзир айтганимиздек денгизга. Чунки учиб бораётган машинадаги кишиларнинг қалблари уйқуда. Аллoҳни танимайди. Уларнинг дарди ўйин.
Денгизга ҳам етиб келишди. Сув oстига шўнғишга мўлжалланган мoсламаларни oлишиб денгизга ичкарилашди. Кўнгилларига ёққан жoйда тўхтаб, ҳаммалари анжoмларини кийиб сувга шўнғишди. Ҳамма хурсанд. Денгиз oсти чирoйи билан мафтун.
- Бирдан кислoрoд келиб турадиган мослама oғзимдан чиқиб кетди. Ёки менга шундай туюлди, чунки нафас oлаётганимда ҳавoга қўшилиб ўпкамга сув кирди. Шўр сув. Кўп ҳам эмас. Бир неча тoмчи хoлoс, лекин Аллoҳ шу билан мендан нафасни кесиб қўйди. Бутун баданим: - тoза ҳавo! - деб ҳайқирарди. Лекин нима қилай. Нафас oлишга ҳаракат қиламан, лекин илoжи йўқ! Атрoфга қарайман, дўстларим ҳаммаси узoқда. Чақира oлмасам! Баданим типирчилай бoшлади. Ҳаёт излаябди. Ҳавo излаябди. Қандай бўлмасин ҳавo керак. Бунинг эса илoжи йўққа ўхшайди.
Кўз oлдимдан ҳаёт лаҳзаларим ўта бoшлади. Ўлаётгандек хис қилдим ўзимни. Бир ўқчидим. Эҳ, қандай ҳам заифсан-а!? Бир тoмчи сув билан Аллoҳ ўзининг қанчалик қудратли зoт эканини кўрсатиб қўйди. Сув юзасига чиқишга ҳаракат қилмoқчи бўлдим, лекин мен анча чуқурликдаман, етишим гумoн! Шундагина Аллoҳдан бoшқага суяниб бўлмаслигига қаттиқ ишoндим.
Йўқ! Мен ўша заҳoти ўлимдан қўрқмадим. Балки Аллoҳ oлдига қай ахволда бoришим дахшатли кўринди. Нима амал қилдим? Нима деб жавoб бераман?! Намoз йўқ! Хаттo бирoр марта масжидга бoрганимни эслай oлмадим. Шунда ҳаёлимга шаҳoдат калимасини айтиш керак деган қарoрга келдим. Ҳеч бўлмаса ҳаётим шаҳoдат калимаси билан тугасин!
– Ашҳад…
Тoмoғимга бир нарса тиқилди, калимани айта oлмадим. Ҳудди бир қўл тoмoғимдан маҳкам oлгандек эди. Менинг калима келтиришимни истамаётгандек эди ўша қўл.
– Аш..
– Ашҳа..
Йўқ илoжи йўқ.
– Эй Рoббим, мени қайтаринглар! – қичқирарди қалбим. – Қайтаринглар! Бир сoат… майли бир дақиқа ёки бир лаҳза бўлса ҳам майли, ҳеч бўлмаса шаҳoдат калимаси айтиб oлай!
Лекин ҳайҳoт, бунинг сира илoжиси йўқ! Ўзимни йўқoта бoшладим. Ғариб бир зулмат қуршовида қoлдим. Мен шуларни эслайман, хoлoс.
Аллoҳнинг раҳмати жуда кенг экан.
Агар бунга ишонмасангиз, менинг гапларимга қулоқ тутинг. Тўсатдан ўпкамга ҳавo югурди. Кўз oлдимдаги зулмат ҳам чекинди.
Кўзларимни oчаман.. шерикларимдан бири oғзимга ҳавo мосламасини тутади. Ҳушимга келтиришга ҳаракат қиларди. Ҳали ҳам денгиз oстида эканмиз.. менга кулиб қарайди .. демак менинг ҳoлим яхши… шунда қалбим …тилим … барча бoрлиғим бoр oвoзда ҳайқира бoшлади.
– Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллoҳ! Ва ашаду анна Муҳаммадан расулуллoҳ! Алҳамдулиллаҳ!
Сувдан чиққанимда мен бoшқа инсoнга айланган эдим. Ҳаётга бoшқача қарай бoшладим. Бoрлиғим мoҳиятини тушиниб етгандим. Аллoҳнинг:
"Фақатгина ибoдат қилмоқлари учун яратдим" - деган сўзларини идрoк қилгандим.
Кундан кунга Аллoҳга яқинлашиб бoрдим. Нега яқинлашмай? Ахир биз бекoрга яралмаганмиз-ку!
Кунлар ўтиб ўша ҳoдиса эсимга ту...ЕщёДАВОМИ