Жавоб: Ишга жойлашинг.
Йўқдан бор бўлмайди. Китоб ўқишингиз учун, таълим олишингиз учун, оч қолмаслик ва умуман ҳамма нарса учун пул керак. Ҳаёлларга берилиб бўш ўтирманг, ҳақ тўланадиган иш топинг. Майли, кам ҳақ тўланадиган иш бўлсин, буни уятли жойи йўқ. Официантликми, сотувчиликми, офис менеджерликми ёки устачиликми фарқи йўқ. Бу ҳамманинг бошидан ўтган.
“Менинг ғурурим баланд, оддий ишда ишлолмайман, менга эркинлик керак, мен тадбиркор бўлмоқчиман.” – дейишга ҳақингиз йўқ. Агарда сиз шу оддий ишни ҳам эплолмасангиз, тадбиркор бўлишни ўйлаб ҳам ўтирманг.
Ишга жойлашинг, ундан кейин қўшимча даромад “side hustle” йўлларини топинг. Кундузи меҳнат қилинг, кечалари эса ўз устингизда ишланг. Керакли кўникмаларни шакллантиринг, тажриба орттиринг: одамлар билан мулоқотда бўлишни, ҳужжатлар билан ишлашни, сотиш ва маркетинг ва умуман иш қандай юритилишини ўрганинг.
Фақат ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг биринчи эҳтиёжларини қондира ололганингиздан сўнг, бизнес бошлаш ҳақида ўйлашингиз мумкин.
YouTube ва ижтимоий тармоқларда муваффақиятли бизнесменларни кўриб, бир лаҳзада улар эришган марраларга эришишни ҳоҳлаймиз. Ҳеч ким онасини қорнидан омадли тадбиркор бўлиб туғилмаган. Ҳамма ҳам машаққатли йўллардан, синовлардан ўтган. Буларни четлаб ўтиб бўлмайди.
Яна бир муаммо бу керакли ва кераксиз маълумотларнинг кўплигида. Бизнес тренерлар, инфолўлилар, блогерлар, китоблар ва ҳоказолар. Ҳаммаси аралаш қуралаш – ҳар хил йўллар, нуқтаи назарлар, маслаҳатлар. Орасидан қайси бири айнан сиз учун тўғри келишини тушунолмай гаранг бўласиз. Шунинг учун ўз мустақил фикр ва дунёқрашингизни шакллантиришингиз керак.
Инстаграм саҳифаларидаги хашаматли ҳаёт, денгиз бўйидаги таътиллар ва қимматбаҳо машиналарни кўриб, ўзингизни қўлидан бир иш келмайдиган омадсиздай ҳис қилманг. Ҳолатингиз ва имкониятларингиздан келиб чиқиб иш бошланг.
Секин аста даромадингиз ва уни бошқариш маҳоратини ўстириб боринг. Вақти келиб сиз эмас, пулларингиз сиз учун ишлай бошлайди.
Кичик-кичик, лекин аниқ қадамлар билан мақсадингиз сари интилинг. t.me/innovatoryuz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев