Ишдан кеч қайтгач, чарчаган ота эшикни олдида 5 ёшли ўғли уни кутаётганини кўрди.“Дада, сизга бир савол берсам майлими?”“Ха, албатта, нима савол экан?” жавоб берди ота.“Дада, сиз бир соатда қанча пул ишлайсиз?”“Бу сени ишинг эмас! Қаердан олдинг бунақа саволни?” деди жахли чиқиб ота.“Мен шунчаки билмоқчиман. Илтимос,айтинг, бир соатда қанча топасиз?” хечқўймади бола.“Жуда хам билгинг келаётган бўлса, мен бир соатда 5000 сум ишлаб топаман.”“Унда,” деди бола бошини ерга эгди ва яна унга қараб, “Дада, сиздан 3000 сум олиб турсам бўладими?”Ота ғазабланди. “Агар мен қанча пул топишимни билишинг шунчаки бир ахмоқона ўйинчоқ ёки бошқа бир бўлмағур нарса сотиб олиш учун керак бўлса, у холда дархол хонангга кириб жойингга ёт! Нима учун бундай ўзбошимчалик қилганинг хақида ўйла.Мен куни билан узоқ, оғир соатлар мехнат қилдим ва бундай ўйинқароқликка вақтим йўқ.”Болакай индамай хонасига кириб кетди ва кетидан эшикни ёпиб қўйди. Ота ўтириб, ўғлининг берган саволидан ғазаби қайнарди. Қандай қилиб у шунчаки пул олиш учун бундай саволлар беришга журъат этди.Бир соатлардан кейин, ота тинчланди ва ўғлига қаттиқ гапириб қўйганига афсуслана бошлади. Балки у ростдан хам 3000 сумга арзийдиган нарса олмоқчидир, ундан ташқари у мендан кўп пул сўрамайди, деб ўйларди у. Ота ўғлининг хонаси олдига келиб эшикни очди. “Ўғлим ухлаяпсанми?” секин сўради у.“Йўқ дада, уйғоқман,” жавоб берди бола.“Мен ўйладим, балки аввал сенга қаттиқ гапириб қўйгандирман,” бошлади ота. “Бугун кун узун бўлди ва мен чарчаганим учун сенга озгина жахл қилиб қўйдим. Мана сен сўраган 3000 сум.”Бола ўрнидан турди ва қувонганидан “Рахмат дадажон!” деб қичқирди. Кейин у ёстиғини тагига қўлини тиқиб, бошқа ғижимланган пулларини чиқарди. Ота, ўғлининг берган пулидан ташқари пуллари борлигини кўриб, яна жахли чиқа бошлади. Болакай шошилмай пулини санаб, отасига қаради.“Пулинг бор бўлса, мендан нега пул сўрадинг?” ғазабланди ота.“Чунки бор пулим етарли эмас эди, лекин энди етарли,” жавоб берди бола.“Дадажон, мени энди 5000 сумим бор... Бир соат вақтингизни сотиб олсам бўладими?”...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5