Футбол мухлисларини Дидьега бўлган муносабати тўғрисида нима дейиш мумкин. У- афсонавий ўйинчи. Менимча, Дидьега футбол Оскари - “Олтин тўп” берилмаган миллионлар ўйинидаги даҳо – дея таъриф бериши ҳам мумкин.
Майли, Дрогба - мураббий билан муштлашиши телекамерага қараб сўкиниши мумкин, лекин, у ҳеч қачон ўз жамоасини ноқулай аҳволга солиб қўймаган.
Унинг майдондаги ҳаракатларини ТВ орқали бир маротаба бўлсада жонли томоша қилган футбол мухлиси (қўйингки, у бошқа клубга ишқибозлик қилсин) Дидьени фақат ҳурмат қилиш лозимлигини тушуниб етади.
Дрогбанинг қаҳрамонликларини унутиб бўладими... Йўқ! Қаранг-а, Дрогба – кимнидир наздида оддий футболчи бўлсада, ватанидаги фуқаролик урушини тўҳтата олди. Бу ҳақиқий жасорат эди.
Дидье, 36 ёшда. Вақти келиб, хайрлашув учрашувини ўтказади. Ўша куни футболни озгина тушунган мухлиснинг ҳам кўзида ёш милтираши табиий. Фикримча, кун келиб, Дрогба “Челси”га қайтади. Балки, мураббий бўлар, ёки, ёрдамчи мураббий. Лекин, “Челси” мухлислари уни қайтишини сабрсизлик билан кутадилар.
Кот-д’Ивуарнинг такрорланмас ўйинчисини мухлислар алқаб - “Сардор” “Кит” деб атайдилар. Унинг кўпчиликка ёқадиган лақаби африкачаси - “шер қувиб ета олмайдиган ягона оҳу”. Менимча, мана шу тахаллус Дрогбага энг “ёпишиб” тушгани бўлса керак. Ҳа, майдонда, у – оҳу, нафақат мақсад сари интилаётган балки, миллионлаб мухлисларни рақс ва футбол уйғунлигидан баҳраманд қилишга интилаётган оҳу.
Эзгулик қонида жўш урган – футболчи. Эътибор беринг-а, ўйинчи майдонда қанчалик зўр ўйнамасин, мухлислар биринчи навбатда унинг инсонийлик фазилатларига қараб баҳо беришади. Дрогба – африкада ўз ҳисобидан бешта касалхона қурдириш ҳаракатида, майдонда ўзи билан тўқнашиб жароҳат олган рақиб футболчисидан ҳол-аҳвол сўраш учун касалхонага боришга ҳам вақт топган. Ҳа, уни бежизга ҳурмат қилмайдилар.
Дидье Дрогба “Челси”даги фаолиятини муваффақиятли якунлади. Мюнхендаги чемпионлар Лигаси финал ўйинида киритилган жавоб голи ва ўйин тақдирини ҳал қилган пенальтиси барчани ёдида бўлса керак.
Ҳитойда бир оз фурсат тўп сурган қаҳрамонимиз, яна Европага қайтди. Чунки, катта футбол ўйнаш учун унда ҳали куч-қувват етарли.
У Туркияда биринчи матчиданоқ гол ура бошлади. «Галатасарай» африкалик ҳужумчининг сайи-ҳаракатлари билан ЕЧЛда “Шальке”ни ортда қолдириб ј финалгача етиб борди.
Дрогба ўзини ҳаётда ҳам майдондагидек тутади. Матч чоғида ўзи тўқнашиб кетиб жароҳат олган рақибини кўргани касалхонага келди.
У Кот-д’Ивуарда бешта касалхона қурмоқда. У ёшлигида тиббиёт ходими бўлишни орзу қилган.2005 йили Кот-д’Ивуара термаси мундиалнинг финалига йўл олгач, Дидье ватандошлари олдида тиз чўкиб, фуқаролик урушини тўҳтатишларини сўради. Ҳужумчининг илтимоси амалга ошди.
Ижтимоий тармоқларда бир кимса Дидьени “маймун” деб ҳақорат қилади. Мана унинг жавоби.
Дрогба айни пайтда “Галатасарой”да тўп сураётган бўлишига қарамай, “Челси” мухлислари ҳамон матчларда унинг номи ёзилган баннерларни кўтаришади. “Челси” мухлисларининг унга бўлган ҳурматлари чексиз.
Ўтган йили кузда Дидье Дрогба футболдаги фаолияти учун «Golden foot» соврини билан тақдирланди.
Кот-д’Ивуар миллий терма жамоаси бу йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашади. Қаторасига учинчи бор. ЖЧ-2014да 36 ёшли Дидье Дрогба ҳам иштирок этади. Лекин, “Сардор” лақабли Африка юлдузидан ҳар нарсани кутиш мумкин. Кўрасиз, Дрогба ёши катта бўлиб қолган бўлсада, Бразилия майдонларини ажойиб ўйинлари билан албатта “ёндиради”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1