қолибди...
Дардли хонишлари билан
мухлислар қалбидан чуқур жой
олган Ғайрат Усмонов клиплар
борасида ҳам анчайин инжиқ...
У айни кунларда “Онам” номли
дардли қўшиғига клип суратга
олмоқда.
Ғайрат Усмонов: — Мен ҳам бир
фарзандман, онам эса олисда.
Барча ишларимни четга суриб,
онамнинг тиззасига бошим
қўёлмайман. Буни чин дилдан
истасам ҳам имкон йўқ. Одина
Тожибоева исмли шоира
синглимиз “Онам” номли шеърини
қўлимга тутганда, шу ҳақида кўп
ўйладим. Онам жаннатим,
давлатим, бахтим дер эканмиз-у,
биз улғайиб, улар кексайганда, ўз
ташвишларимиз билан андармон
бўларканмиз. Қўшиқнинг
мусиқасини басталаб уни ижро
этдим. Бундай қўшиқни яратиш
хонандалик эмас, аввало
фарзандлик бурчим, деб билдим.
Қўшиқ кўпчиликка маъқул бўлди
ва унга клип ҳам суравтга олишга
қарор қилдим. У томошабинларга
манзур бўлади деган умиддаман.
Клип ёш режиссёрлар Бобур
Аҳмадалиев ва маҳоратли
кинооператор Лочинбек
Оҳуновлар билан ҳамкорликда
суратга олинди. Уч кун давом
этган
суратга олиш ишларида 100 га
яқин ижодкорлар иштирок
этишган. Бош ролларда маҳоратли
актриса Одина Ғозиева ва Ёқуб
Аҳмедовларни кўриш мумкин.
Клип февраль ойининг
ўрталарида
мухлислар ҳукмига ҳавола
этилиши режалаштирилган.
Манба: ww.darakchi.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев