«Навбаҳор» клуби истеъфога чиққан Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни расман эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сергей Лушан Наманган жамоаси бош мураббийига айланган. У бунгача Одил Аҳмедов футбол академиясида директор лавозимида фаолият юритаётганди.
«Бугун оқшомда жамоамиз қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.
Учрашув давомида вилоят раҳбари «Навбаҳор» жамаоси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Сергей Лушанни бош мураббий сифатида таништирди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Сергей Лушан 1973-йилнинг 14-июнида Тошкент шаҳрида туғилган.
Сергей Иванович мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон U19 жамоаси (2014-йил), «Бунёдкор» (2014/2017-йиллар), «Сўғдиёна» (2018-йил), «Динамо» (2020-йил) жамоаларини бошқарган. Бундан ташқари, Беларуснинг «Шахтёр» (Солигорск, 2021/2022-йиллар), «Шахтёр» (Петриков, 2023-йил) жамоаларида ишлаган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев