Предыдущая публикация
"Челси" "Оснабрюк" (учинчи дивизион)да ижара асосида ўйнаётган "Вольфсбург"нинг 19 ёшли хавбеки Кофи Амоаконинг хизматларига қизиқмоқда.
Лондон клуби аллақачон ёш иқтидорнинг ўтиши борасида музокаралар олиб бормоқда. Амоако "Вольфсбург" академияси тарбияланувчисидир. Transfermarkt германиялик ярим ҳимоячини 350 минг еврога баҳоламоқда.
"Вольфсбург" 2024 йилнинг ёзида Кофи Амоакони "Оснабрюк"га ижарага берди. Футболчи жамоа сафида 22та ўйинда ҳаракат қилиб, 1та ассист қайд этди.
Манба : bild.de
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев