Предыдущая публикация
Хаби Алонсо Бундеслигада сафар ўйинларида рекорд даражадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Бугун испаниялик мутахассис бошчилигидаги "Байер" 23-тур учрашувида "Хольштайн Киль"ни мағлуб этди (2:0).
Алонсо қўл остидаги Леверкузенликлар чемпионатда 28 ўйиндан бери меҳмонда мағлуб бўлмади - 2023 йилнинг 27 майидан бери. "Байер" сўнгги марта Бундеслиганинг 2022/23 йилги мавсумининг охирги турида "Бохум"га ютқазган (0:3).
Испаниялик мураббий Удо Латтекнинг 1985-1992 йиллар оралиғида сафардаги кетма-кет 27 та мағлубиятсиз ўйин натижасини ортда қолдириб, Бундеслига рекордини ўрнатди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1