«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси Чемпионлар Лигасидан «Реал»га қарши ўйинда мағлуб бўлганидан сўнг, турнирнинг асосий даъвогари ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Гвардиола шогирдлари икки учрашув натижасига кўра 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Гвардиола ОАВга берган интервьюсида шундай деди:
"Реал Мадрид – ажойиб клуб ва улар кейинги босқичга ўтишга муносиб. Биз ўз даражамизда ўйнай олмадик ва 1/8 финалга чиқишга лойиқ эмасдик. Бу биз учун оғир тажриба, лекин буни қабул қилишимиз ва келаси мавсумда яна қайтиш учун ишлашимиз керак. Шубҳасиз, "Реал" бугунги кунда Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири, аммо бошқа кучли жамоаларни ҳам унутмаслик керак", — деди Гвардиола.
"Реал" 1/8 финалда ё "Атлетико" билан дербида," ёки "Байер" билан ўйнайди. Қуръа ташлаш маросими 21 февраль, жума куни бўлиб ўтади.
Манба: championat.com
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5