"
"Реал" ТВ "Осасуна"га қарши баҳсда Мадрид клуби дарвозаси томон белгиланган пенальти қарорига қўшилмаслигини маълум қилди.
"Осасуна" ва "Реал" ўртасидаги ЛаЛиганинг 24-тур баҳси 1:1 ҳисобида якун топган эди.
56 дақиқада "Осасуна" ҳужумчиси Анте Будимир жарима майдончаси ичидан зарба беришга уринди. "Реал" футболчиси Эдуардо Камавинга эса унга ҳалал беришга уринди, аммо Будимирнинг оёғини босиб олди.
Учрашув бош ҳаками Мунуэра Монтеро ВАР экранига бориб, пенальти нуқтасини кўрсатди.
"Мунуэра Монтеро Камавинга рақибига тегиб кетганида тўп вазиятдан узоқдалигини ҳисобга олмади ва пенальти белгилади. Нега ВАР вазиятга аралашмади? Нега буни қайта кўриб чиқишмади?
Биринчи таймдаги бирорта вазиятда ВАРдагилар ҳакамни экран қаршисига чақирмади. Қайтарамиз: Бирортасида чақиришмади. Ҳайратланарли. Бу можароли ҳакамлик бўлди" - дейилади "Реал" ТВ эфирида.
Манба : Diario Sport
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 123
REALDI KOTI GAPIRVORADI
Real bu real
barsaga òxshab kòt bilan ish bitirmidi