Бакари Санья Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги ўйинлар ҳақида гапирди.
Жамоалар турнирнинг плей-офф босқичида иккита ўйин ўтказади. Учрашувлар 11 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади.
- Ҳамма кутаётган Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" - "Реал" ўйини. Сизнингча, курашни давом эттиради?
- "Реал" ғалаба қозониш учун фаворит бўлади. Албатта, кайфият, клуб атрофидаги муҳит туфайли "Манчестер Сити" учун жуда ва жуда қийин ўйин бўлади, аммо бу Премьер-лигадан фарқли мусобақа.
Менимча, "Манчестер Сити" "Реал"га қарши ажойиб ўйин кўрсатишга қодир, бу 50-50 имконият.
Аслида бу футболчиларга ёқади деб ўйлайман. Бу бошқа мусобақа, бошқа муҳит бўлади. Бу Премьер-лига эмас.
Икки учрашувда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Чемпионлар лигасида эришган тарихий муваффақияти ва ўйинчилари туфайли ўйин "Реал Мадрид" фойдасига бўлади" - деди "Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2