Трансфер 100 миллион евродан ортиқ бўлиши мумкин
«РБ Лейпциг»нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Хави Симонс «Манчестер Сити»нинг диққат марказида, деб хабар бермоқда El Nacional.
Манбанинг маълумотига кўра, инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчини Кевин Де Брюйне учун муносиб ўринбосар деб ҳисобламоқда. Германия клуби ўз футболчиси учун 100 миллион евродан ортиқ сумма кутаётгани таъкидланмоқда. Январь ойида Симонс «ПСЖ»дан «РБ Лейпциг»га 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Шунингдек, Гвардиола ярим ҳимояда авлодлар алмашувини бошқариб бора оладиган футболчини излаётгани ва Симонс бу вазифага идеал номзод экани айтилмоқда. Унинг Бундеслигадаги кучли ўсиши, техник маҳорати, ўйинни кўра олиш қобилияти ва майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида вазиятни ўзгартириш маҳоратлари мураббийни ўзига жалб қилган.
Гарчи Симонс яқиндагина сотиб олинган бўлса-да, «Лейпциг» катта молиявий даромад олиш имконияти туфайли уни сотишга рози бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда Хави Симонс клуб даражасида 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ, Кевин Де Брюйне клубини тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев