Предыдущая публикация
"Милан"нинг қайси футболчини Жоау Феликс трансферидан олдин қишки трансфер ойнасида таклиф қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Луис Рохо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Милан" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ каталонияликлар "россонери" билан музокарага ҳам киришмаган, шу сабабдан Италия жамоаси "Челси"дан Жоау Феликсни ижарага олишга эътибор қаратган.
Жорий мавсумда 24 ёшли Торрес барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев