"Шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Биласизми, марказий ҳимоячилар учрашувлар давомида қанча хато қилади? Абдуқодир бу борада биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам. "Арсенал"га қарши баҳс буни кўрсатиб берди. Абдуқодирни ёки бошқа бирор футболчини конкрет бир хатоси учун айблаш ниятида эмасман. Назаримда, бу ҳолатда ўзимда айб кўпроқ, сабаби менинг жамоамда шундай хатолар кузатилмоқда. Ҳимоячилар эса шунчаки ишлашда давом этиши ва ўз ўйинини кучайтириши зарур", – деди Гвардиола.
Мутахассис ҳамюртимизни ОАВ орқали ҳам, алоҳида суҳбатда ҳам айбламаганини таъкидлаб, жамоага энди киришаётган футболчиларга вақт кераклигига урғу берди.
"Тан олайлик – уни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Биласизми, мен Ҳусанов бўлсам, янги мамлакатдаги дебютим, буткул бошқа тилда гаплашадиган янги жамоа, Премьер-лигадаги мен учун дастлабки даврда ёрдам беришларини, қўллаб-қувватлашларини истаган бўлардим. Ҳозир Хусановда ҳеч қандай муаммо йўқ, у машғулотда астойдил меҳнат қилмоқда. У совуққон ва ўта диққатли йигит", – деди Гвардиола.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1